Иш ўринлари
Сиз корхонамизда ишлаш истагида бўлсангиз, ўз резюмейингизни тўлдириб бизга e-mail орқали юборишингиз мумкин.
E-mail: info@farbozor.uz.
Сизга мос бўш иш ўрни бўлиши билан жамиятимизнинг ходимлар билан ишлаш ходими Сиз билан богланади.
Жамиятда бўш иш ўринлари юзага келганида ташкилотнинг Веб-сайтида тегишли
эълон – маълумотнома жойлаштирилади.
Эълонда қуйидагилар кўрсатилади: бўш иш ўрни-лавозим номи, ишга қабул қилишда қўйидаги хужжатларни тақдим этиши кераклиги:
– маълумот ва мутахассислигини тасдиқловчи : диплом асли ва клерокопияси;
– паспорт ксерокопияси;
– фото суръати, яшаш жойидан маълумотнома;
– иш стажи;
Эълонда бўш ўрин иш ҳақи миқдори ва мукофот бериш талаблари, иш вақти. Ишга қабул қилинган тақдирда у бажарадиган лавозим йўриқномаси- ҳуқуқ, вазифа ва мажбуриятлари ва бошқалар жойлаштирилади.
Жамиятда ташкил этилган “ Танлов асосида ишга қабул қилиш ва жамият ташаббуси
билан меҳнат шартномасини бекор қилиш доимий харакатдаги комиссия” си бўш иш
ўрнига – лавозимга номзодлар билан уларнинг мутахассиси, касби- хунари, маълумоти,
иш стажи, тажрибаси ва малакаси ҳамда бўш иш ўрни лавозим йўриқномаси – ҳуқуқ,
функционал вазифа ва мажбуриятлари талаблари ҳақида ўтқазилган сухбат натижалари
бўйича комиссиянинг Хулосаси ва Тафсиясини инобатга олган тарзда танлов асосида
бошқарув раиси шахсан ўз буйруғи билан ишга қабул қилади.