Ўзбекча Русский

(+998 73) 244 8215

Низом

 

                                                                 1-МОДДА.

         ЖАМИЯТНИНГ   НОМИ,   ЖОЙЛАШГАН   МАНЗИЛИ,  ФАОЛИЯТ   МУДДАТИ.

                                              ЖАМИЯТНИНГ   ТАЪСИСЧИЛАРИ.

 

1.1.Ўзбекистон Республикаси Фарғона шаҳар, «Марказий дехқон  бозори» акциядорлик

жамияти (бундан буён матнда қисқача “Жамият” деб юритилади ) Ўзбекистон  Республика-

сининг 1991 йил 19 ноябрь кунги “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

тўғрисида”ги Қонунига асосан давлат тасарруфидан чиқариш натижасида меҳнат жамоаси-

нинг ва таъсисчиларнинг 1996 йил 20 апрелдаги умумий таъсис йиғилиши қарори ва Давлат

мулкини бошқариш қўмитаси Фарғона вилоят бошқармасининг буйруғига асосан

акциядорлик жамияти сифатида ташкил  топган.

1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Консититуцияси, Президент Фармонлари,

Вазирлар Махкамасининг қарорлари,”Корхоналар тўғрисида” ги, “Тадбиркорлик тўғрисида”

ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги,

“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» ги қонунлар ва бошқа

амалдаги қонунларга ҳамда ушбу  Уставга амал қилган холда иш юритади.

1.3. Жамият ўз фаолиятида ушбу Устав ва Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига амал

қилади.

1.4. Ушбу Устав, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг

ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонунга (кейинги ўринларда «қонун»)  ва амалдаги

қонунчилигига асосланиб тайёрланган.

1.5. Жамият номланишга эга:

1.5.1.  Тўлиқ номи:

-Ўзбек тилида (лотин ёзувида):  Farg’ona shahar “Markaziy dehqon bozori” aksiyadorlik

jamiyati.

– Ўзбек тилида (кирил ёзувида):  Фарғона шаҳар “Марказий дехқон  бозори”

акциядорлик  жамияти.

– Рус тилида:                                   Акционерное общество Фаргона шахар «Марказий

дехқон  бозори»

1.5.2. Қисқартирилган номи:

– Ўзбек тилида (лотин ёзувида):  Farg’ona shahar «Markaziy dehqon bozori» AJ.

– Ўзбек тилида (кирил ёзувида): Фарғона шаҳар «Марказий дехқон бозори» АЖ.

– Рус тилида:                                 АО Фаргона шахар «Марказий дехқон  бозори».

Жамиятнинг  жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили:

Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шахар, Бозор боши (К.Рахимов) кўчаси,

1-уй, индекс: 150100. farbozor@mail.ru

  • Жамият фаолият муддати чекланмаган.

2 – МОДДА.

ЮРИДИК МАҚОМИ.

 

2.1. Жамият юридик шахс хисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг

амалдаги қонунчилиги ва ушбу Устав асосида олиб боради.

2.2. Жамият юридик шахс хуқуқларига эга бўлган шўъба ва тобе жамиятларига эга бўлиши

мумкин. Шўьба ёки тобе жамиятлари ва жамият орасидаги ўзаро муносабатлар амалдаги

қонунчилик ва ушбу Устав билан тартибга солинади.

2.3.  Жамият ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси худуди ва ундан ташқари-

даги банкларида ҳисоб ва бошқа рақамларига, ўзининг тўлиқ номи давлат тилида  ёзиб

кўрсатилган думалоқ мухрига эга.

  • Жамият ўзноми ёзилган ва жойлашган манзили кўрсатилган тамғалари ва бланкаларига, ўз

тимсолига, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига, ҳамда

бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга ҳақлидир.

  • Жамият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ давлат рўйхатидан

ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс хуқуқларини қўлга киритади.

  • Жамият ўз мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасини амалдаги қонунчилигига

асосан даъво қилиниши мумкин бўлган ўзига тегишли барча мол-мулки ва активлари билан

жавобгарлик олиб боради.

Жамият Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди, шунингдек

Ўзбекистон Республикаси жамият мажбуриятлари устидан жавобгар бўлмайди.

2

3 – МОДДА.

ЖАМИЯТНИНГ МАҚСАДИ  ВА ФАОЛИЯТ ДОИРАСИ.

 

3.1. Қуйидагилар жамиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

– Жамиятнинг асосий мақсадлари давлат иқтисодий манфаатлар, ахолининг маиший,

ижтимоий-маданий ва бошқа эхтиёжларини қондириш  ва акциядорлар хамда жамият

мехнат жамоасининг манфатини кўзлаб мехнат қилиш йўли билан фойда олишдан иборат

бўлиб, ўзини – ўзи маблағ билан таъминлаш йўли билан жамоа ва жамият акциядорлари-

нинг моддий  ва ижтимоий талабларини қондиришга қаратилган.

3.2.   Ўз фаолиятининг мақсади ва доирасига эришиш учун жамият қуйидагиларни амалга

  • оширади:

*   Аҳолини деҳқончилик, озиқ-овқат ва бошқа истеъмол моллари билан кенг ассортиментда

таъминлаш;

*   Деҳқонларга, озиқ-овқат ҳамда бошқа истеъмол моллари сотувчиларга савдо қилишлари

учун  зарур маиший шароитлар яратиш;

*    Бу сохада зарур тартибларни ўрнатиш учун хуқуқни мухофаза қилиш ва давлатнинг бошқа

органлари билан ҳамкорликда хуқуқ бузарликларга қарши курашни кучайтириш ва

таъминлаш;

*    Ахолининг товарлар ва хизматларга бўлган талабларини ўрганиш;

*    Бозор худудида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо ва бошқа корхона-

ларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг бозорда хизмат кўрсатиш бўйича

фаолиятларига кўмак – ёрдам бериш;

*    Бозорда сотилаётган махсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларни ишлаб чиқарувчилар ва

уларнинг истеъмолчилари манфаатларини мухофаза қилиш;

*    Бозор худудида фуқоролар, корхона, фермер, жамоа хўжаликларидан қишлоқ  хужалиги ва

бошқа истеъмол махсулотларини харид ва савдо қилиш билан шуғулланадиган савдо-харид

корхоналари фаолиятини ташкил  этиш;

*   Юридик ва жисмоний шахсларга турли хил пуллик хизматлар кўрсатиш;

*   Савдо сотиқ умумий овқатланиш, маиший хизмат ва воситачилик фаолияти кўрсатиш

шахобчалари очиш;

*   Чорвачилик ва дехқон чилик махсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

*   Қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш;

*   Нон ва нон махсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

*   Тамаки махсулотлари билан чакана савдо қилиш;

*   Яхна ва спиртли ичимликлар билан чакана савдо қилиш;

*   Тижорат-воситачилик ва ишлаб-чиқариш фаолиятини амалга ошириш;

*   Ишлаб-чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри ва ўзаро манфаатли

хўжалик алоқаларини ўрнатиш юзасидан ишлаб-чиқариш ва тижорат воситачилик

хизматларини амалга  ошириш;

*   Махсулот ишлаб-чиқарувчи корхоналар савдо воситачилари (чет эл корхоналарини хам

қўшиб) билан битимлар, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли  билан буюртмаларни,

хом-ашё етқазиб беришни махсулотларни ишлаб-чиқаришга жойлаштириш;

*   Бозорларга фуқаролар, қишлоқ  хўжалик махсулотларини етиштирувчи корхоналар

томонидан ташкил ий холда юқори сифатли қишлок хўжалик махсулотларини оммавий

равишда келтириш йўли билан бозор нархларини пасайтиришга каратилган иқтисодий

тадбирларини ўтказиш, узоқ муддатли фъючерс шартномалар тузиш;

*   Бозорлар ва ярмаркаларнинг моддий-техника базасини ҳар томонлама ривожлантириш,

уларни замонавий ускуналар, ашёлар ва бошқа техник воситалар билан қуроллантириш;

*   Икқиламчи ресурсларни тайёрлаш ва қайта ишлашни ташкил  этиш, қишлоқ  хўжалик

маҳсулотлари чиқиндиларини оборотга жалб этиш,  жойлаштириш-ўраш буюмларини

тайёрлаш ва сотиш;

*  Тижорат, савдо-харид, савдо воситачилик, фаолияти, дўконларни, савдо уйларини ташкил

этиш ва уларни эксплуатация қилиш;

*  Умумий овқатланиш сохасида турли хизматларни кўрсатишни ташкиллаш, қахвахона

(ресторан, бар) лар очиш ва эксплуатация қилиш миллий ва овропача таомларни, салқин

ичимликлар, нон-бўлка, қандолатчилик, қишлок-хўжалик махсулотларини қайта ишлаш

тайёрлаш ва сотиш;

*  Инвестиция фаолияти, шу жумладан, хомашё, махсулотлар, экспорт ва импорт қилиш

операцияларни, қонунчиликка мувофиқ савдо воситачи операцияларни амалга ошириш;

3

*   Юридик ва жисмоний шахслар манфатларини кўзлаб вақиллик фаолиятини юритиш;

*   Маркетинг, реклама, сервис, воситачилик, агентлик, броккерлик хизматларини кўрсатиш;

*   Махсулот, фонд, валюта биржалари ва биржадан ташқари оборотларда операцияларнинг

барча турларини ўтказиш, қимматли қоғозларни белгиланган тартибда жойлаштириш,

чиқариш ва сотиш.

*   Жамият хайрия фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

3.3.  Жамият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган бошқа

фаолият турларини ҳам амалга оширишга ҳақлидир.

3.4.  Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари жамият

томонидан лицензия олингандан кейин амалга оширилади.

4 – МОДДА.

ЖАМИЯТНИНГ ХУҚУҚЛАРИ.

4.1. Ўз фаолиятини амалга ошириш ва олдида турган вазифаларни ечиш учун жамият

қуйидаги хуқуқларига эгадир:

*  минтақалараро ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

*  МДХ ва хорижий мамлақатларнинг корхоналари ва ташкилотлари билан ўзаро фойдали

ҳамкорликни ривожлантириш;

*  ишлаб чиқарилган махсулот ва хизматларни келишилган нархлар ва тарифларга асосан

сотиш;

*   Республика ва ундан тащқари худудларда филиаллар, ваколатхоналар, қўшма корхоналар,

ишлаб чиқариш цехлари ва шахобчалари, ҳамда бошқа янги корхоналарни тузиш ва таъсис

қилиш;

*   ўкув марказлари билан келишилган холда малакали мутахассисларни тайёрлаш ишларини

ўтказиш;

*   қўшма фаолият шартномасига асосланиб жамият ва унинг филиалларининг фаолиятига чет

эл инвестицияларини жалб этиш (шу холда олинган фойданинг тақсимоти шартномада

белгиланади);

*   Ўзбекистон Республикаси ҳамда ундан тащқари худудларда юридик ва жисмоний шахслар

билан  барча турдаги битимларни амалга ошириш;

*   Ўзбекистон Республикаси худудида кўчар ва кўчмас мулкларни, мулкчилик хуқуқларни ва

интеллектуал мулкини мулк қилиб  сотиб олиш ва уларни ижарага бериш;

*   уюшма, иттифоқ , консорциум, акциядорлик жамиятлари ва бирлашмаларига аъзо бўлиш;

*   белгиланган тартибда банкларда турли, шунингдек валюта хисоб рақамларини очиш, банк

кредитлари ва ссудаларини олиш, амалдаги қонунчилик асосида хар кандай тўлов

шаклларини бериш ва акцептлаш, айирбошлаш (валюта алмаштириш) тартибига асосан

ваколатли банклар орқали ўз маблағларини айрибошлаш;

*   ўзининг ишлаб-чиқариш ва хўжалик фаолиятини хамда ижтимоий ривожлантириш жамғар-

маларини мустақил режалаштириш;

*   Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида мустақил  равишда ўз

қарамоғи  (баланси) дан мол-мулк, қарз, камомад, бошқа зиёнларини чиқариш;

*   Жамият Устави томонидан белгиланган масалаларни бажариш учун зарур бўлган ишлаб

чиқариш -техник йўналишидаги махсулотлар, хом ашё, материаллар, транспортни сотиб

олиш;

*   ким-ошди савдоларида, савдо, мусобақаларда қатнашиш;

*   хомийлик ва хайрия фаолиятни амалга ошириш;

*   қонунчиликка мувофиқ, ўз ходимлари учун қўшимча иш таътиллари, қисқартирилган иш

куни, иш тартиби ва бошқа ижтимоий имтиёзларни ташкил  этиш.

5 – МОДДА .

УСТАВ ФОНДИ.

  • Жамиятнинг Устав фонди акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади.Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.
  • Жамиятнинг Устав фонди ҳар бирининг номинал қиймати  1000 (бир минг) сўмдан бўлган

8 845  682 (саккиз миллион саккиз юз қирқ беш минг олти юз саксон икки)  дона эгаси ёзилган

оддий хужжатсиз акциядан иборат 8 845 682 000 (сакиз миллиард саккиз юз қирқ беш

миллион олти юз саксон икки минг) сўмни ташкил  этади.

4

Жамият акциялари қуйидагича тартибда тақсимланади:

 

*  Фарғона шаҳар хокимияти улуши 93.04  %  – 8 230 000 000 сўм ёки 8 230 000  дона акция;

*  Эркин сотув улушига 6.96 % – 615 682 000 сўм ёки 615 682 дона акция.

  • Жамият Устав фондини шакллантиришнинг энг кўп муддати жамият давлат рўйхатидан

ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим.

  • Устав фондини кўпайтиришда акциялар тўловининг муддати давлат органида жамиятнинг

қимматли қоғозлар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтқазилган пайтдан бошлаб бир йилдан

ошмаслиги лозим. Жамиятнинг қўшимча акцияларига мазкур акцияларни чиқариш

тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида хақ тўланиши лозим.

  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси –

битга овоз қоидасига мувофиқ ўтказилади,

Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш

холлари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа холлар бундан мустасно. Бунда пули тўлиқ

тўланган акция овоз беришда хисобга олинади.

5.5. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа

қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

  • Жамиятнинг кўшимча акцияларига тўлов шакли уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарор

билан белгиланади. Жамиятнинг қўшимча акцияларини пул воситалари бўлмаган воситалар

билан тўлашда, мулкни баҳолаш жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга

оширилади,  амаладаги қонунучиликда назарда тутилган холларда эса мустақил  нархловчи

томонидан баҳоланади.

  • Жамиятнинг мулки жамият акцияларини чиқаришдан тушган маблағлар, асосий жамғарма-

лар ва айланма маблағлар, кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли қоғозлардан олинган

даромаддан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа

сабабларга кўра кўлга киритилган мол – мулкларидан тузилади.

  • Жамият хўжалик ишлари билан боғлик зарарларни коплаш учун акциялар чиқаришга хақли

эмас.

6 – МОДДА

УСТАВ  ФОНДИНИ  КЎПАЙТИРИШ  ВА  КАМАЙТИРИШ  ТАРТИБИ.

Устав Фондини кўпайтириш.

6.1. Жамиятнинг Устав фонди қўшимча акцияарни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши

мумкин. Жамият Устав жамғармаси миқдорини акцияларни номинал қиймати ни ошириш

йўли билан кўпайтириш ва мазкур жамият Уставига тегишли ўзгартириш киритиш хақидаги

қарор кузатуватув кенгаши йиғилишида иштирок этаётган кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши шарт. Кузатув кенгаши йиғилишида бир овоздан қарор қабул қилинмаса, ушбу масала акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритилади.

Қўшимча акциялар жамият томонидан ушбу Уставда белгиланган эълон қилинган

акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.

Эълон қилинган акцияларнинг энг қатта миқдори 22 086 056дона оддий номинал қиймати

1 000 сўм акциядан иборат бўлиб, умумий қиймати 22 086 056 000 ( йигирма икки  миллиард

саксон олти миллион эллик олти минг) сўмни ташкил  қилади.

6.2. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият Устав Фондини кўпайтириш

тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий ва имтиёзли акцияларнинг сони,

уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари, шу жумладан, амалдаги қонунчиликга

мувофиқ жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли хуқуқларга эга бўлган

акциядорлар учун жамиятнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш баҳоси белгилаш

ҳақидаги қарор Кузатув кенгаши йиғилишида иштирок этаётган Кўз атув кенгаши аъзолари

томонидан бир овозда қабул қилиниши шарт. Кузатув кенгаши йиғилишида бир овозда қарор

қабул қилинмаса, ушбу масала акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун

киритилади.

  • Жамият Устав жамғармаси миқдорини қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан

кўпайтириш ҳақидаги қарорда қўшимча жойлаштириладиган оддий акциялар миқдори,    эълон

қилинган имтиёзли акциялар миқдори доирасида ҳар бир имтиёзли акция тури (типи)

миқдори, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари, шу жумладан амалдаги қонунчи-

ликка кўра, жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли хуқуқдан фойдаланувчи

акциядорлар учун қўшимча акцияларни сотиб олиш нархи белгиланиши шарт.

5

  • Жамиятнинг Устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли

билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида

рўйхатдан ўгказилади. Бунда жамият Уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги

акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқар-

тирилиши керак.

  • Жамиятнинг акцияларига хақ тўлаш бозор қийматида амалга оширилади.

Қимматли қоғознинг бозор қиймати деганда  эхтимол тутилган нарх тушунилиб, унга

кўра мазкур қимматли  қоғоз очиқ бозорда битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга

бўлган холда у манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда харақат қиладиган

рақобат шароитида бошқа шахсга берилиши мумкин, битим нархининг баланд-пастлигида

эса бирор- бир фавқулодда холатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга

қўшилиш мажбурияти акс этмайди.

Агар қимматли қоғозлар фонд биржаси листингига киритилган бўлса, уларнинг биржа

котировкаси нархи мазкур қимматли қоғозларнинг бозор қиймати деб эътироф этилади.

  • Жамият қуйидаги холларда акцияларни уларнинг бозор қийматидан арзонрок нархда

жойлаштиришга ҳақли:

* жамиятнинг кўшимча оддий акциялари оддий акциялар эгалари бўлган акциядорларга

жойлаштирилиб, улар оддий акцияларни бозор қиймати нинг тўқсон фоизидан паст

бўлмаган нархда сотиб олишдан иборат ўз имтиёзли хуқуқларини рўёбга чиқарган

холларда;

* қўшимча акциялар воситачи иштирокида жойлаштирилиб, уларнинг баҳоси бозор баҳоси-

дан кўпи билан бундай акцияларни жойлаштириш баҳосига нисбатан фоизларда белгилан-

ган воситачилик хақи миқдорида арзон бўлганида.

  • Жамиятнинг Устав фондини кўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш

жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва хисобланган дивидендлар хисоби-

дан қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

  • Жамиятнинг Устав фондини унинг ўз капитали хисобидан қўшимча акцияларни жойлашти-

риш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади.

Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса айни ўша турдаги  акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг Устав фонди кўпайтирилиши   натижасида кўпайтириш суммасининг битга акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, жамиятнинг Устав фондини кўпайтиришга йўл  қуйилмайди.

ЖАМИЯТ   УСТАВ ФОНДИНИ КАМАЙТИРИШ.

  • Жамиятнинг Устав фонди акцияларнинг номинал қиймати ни камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган холда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камай-тирилиши мумкин.
  • Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга йўл қўйилади.
  • Агар Устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўгқазиш санасида аниқланадиган қонун хужжатларида белгиланган Устав фондининг энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият Устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.
  • Устав фондини камайтириш ва жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади.
  • Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши Устав фондни камайтириш. сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
  • Устав фондини камайтириш вақтида Жамият тугатилганида назарда тутиладиган акциядорларнинг манфаатларини химоя қилиш шартларига риоя этилиши зарур.
  • Жамият тугатувчиси жамиятнинг тугатилиши хақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қонун хужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш учун муддат жамиятнинг тугатилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.

7 – МОДДА

ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ СОНИ, ТУРЛАРИ, УЛАРНИНГ НОМИНАЛ  ҚИЙМАТИ

  • Жамият қимматли қоғозларини чиқариш, рўйхатга олиш, жойлаштириш ва қимматли қоғозлар бўйича хисоб-китоб тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги

6

ва ушбу Устав билан аниқланади.

  • Жамият акциялар, облигациялар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан тақиқ-ланмаган бошқа қимматли қоғозларни чиқаришга ҳаклидир.

7.3 Жамият акциялари қуйидагилардан иборат:

*  Жамиятнинг акциялар номинал қиймати  1000 (бир минг) сўмдан бўлган 8 845 682 000

(саккиз миллиард саккиз юз қирқ беш миллион олти юз сасон икки минг) сўмлик 8 845 682

( саккиз миллион саккиз юз қирқ беш минг олти юз сасон икки) дона  эгаси ёзилган оддий

хужжатсиз акцияларни ташкил  этади.

* Имтиёзли акциялар уларнинг эгасига дивидендлар олишга ва жамият тугатилганда мол-

мулкни тақсимлашда биринчи бўлиб қатнашишда мулкий хуқуқини беради.

* Имтиёзли акцияларнинг эгалари жамият тугатилган тақдирда жамиятнинг мол мулкини

тақсимлашда оддий акцияларнинг эгалари орасида мол мулкни тақсимланишидан олдин

ўз акцияларининг номинал қийматини тўлиқ оладилар.

* Тақсимланадиган мол-мулкнинг миқдори акцияларнинг номинал қийматидан юқори бўлган

холларда, имтиёзли акцияларнинг эгалари оддий акциялар бўйича олинадиган мол-

мулкнинг миқдоригача бўлган қўшимча тўловни олишади.

* Имтиёзли акция эгалари «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини

химоя қилиш тўғрисида»ги Қонунинг 28-моддасида белгиланган хуқуқларга эгадирлар.

* Жамият унинг хўжалик фаолияти билан боғлик зарарларни қоплаш учун акциялар

чиқаришга ҳақли эмас.

  • Жойлаштирилган акцияларга қўшимча тарзда эълон қилинган қўшимча акцияларни

чиқариши мумкин.

  • Қўшимча (эълон қилинган) акцияларни жамият томонидан жойлаштириш тартиби ва

шартлари мазкур Устав ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан

белгиланади. Қўшимча акциялар жамият Кузатув кенгаши қарори бўйича очиқ ёки ёпиқ

обуна йўли билан жойлаштирилади. Жамият акциядорлари янги чиқарилган акцияларни

бозор қийматидан тўқсон фоиздан кам бўлмаган нархда имтиёзли сотиб олиш хуқуқидан

фойдаланишади. Қўшимча акцияларга тўлов, акциялар давлат рўйхатидан ўткан пайтдан

бошлаб бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилиши лозим. Акцияларга тўлов

амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа

тўлов воситалари ёрдамида амалга оширилади. Қўшимча чиқарилган оддий ва имтиёзли

акциялар  берадиган хуқуқлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

  • Жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар жойлаштирилган

тақдирда эълон қилинган (қўшимча) акцияларнинг сони ушбу қимматли қоғозлар муомлада

бўлиши муддати мобайнида айирбошлаш учун зарур миқдордан кам бўлмаслиги лозим.

  • Жамият томонидан эркин айрбошланиши мумкин бўлган акциялар берадиган хуқуқларни

чеклаш хақидаги қарорни, ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг розилигисиз қабул қилишга

ҳақли эмас.

8 – МОДДА

ДАРОМАД (ФОЙДА),  ДИВИДЕНДЛАРНИ  ТАҚСИМЛАШ  ВА  ЗАРАРЛАРНИ

ҚОПЛАШ  ТАРТИБИ.

  • Жамият фаолияти натижасида олинган фойда амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда

ва  ушбу Уставга мувофиқ акциялар бўйича дивидендлар тўлашга сарфланади.

  • Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

Жамият  акцияларнинг хар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

  • Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа

қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга

йўл қўйилмайди.

Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб

равишда тақсимланади.

8.4. Жамият:

* жамият устав фондининг ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига

қадар;

* агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки

жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

* агар жамият соф активларининг қиймати унинг Устав фонди ва захира фонди суммасидан кам

бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда

дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

7

Ушбу моддада кўрсатилган холатлар тугатилгач, жамият ҳисобланган дивидендларни

акциядорларга тўлаши шарт.

  • Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш

шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий

хисоботнинг ишончлилиги ҳамда аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий

хисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул

қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган

миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг

муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек дивиденд миқдори.

белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш

ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар

тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш

кундан кеч бўлмаслиги лозим.

Диведенд жисмоний шахсларнинг банкдаги хисоб-ракамларига ўтказилганда, банк

харажатлари жамият томонидан тўлиқ қопланади.

  • Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабулқилинган акциядорларнинг

умумий йиғилишини ўтқазиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида

қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш хуқуқига эга.

  • Жамият томонидан чиқариладиган имтиёзли акциялар агар жамиятнинг тўлашга манбаси

бўлса, яъни захира фондида маблағлари бўлса, жамиятнинг фойда келтиришидан қатъий

назар уларнинг номинал қиймати дан 20% миқдорда ёки умумий йиғилиш қарорига кўра

оддий акцияларга белгиланган сумма билан тенг миқдорда дивиденд олиш хуқуқини беради.

  • Дивидендлар тўлаш вақтида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий

акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган

дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият мазкур

акцияларни эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга хақли эмас. Жамият рад этган

тақдирда акциядорлар дивидендлар тўлашни суд орқали талаб қилишлари мумкин. Жамият

етарли миқдорда фойдага эга бўлмаса ёки зарар кўриб ишлаган бўлса, имтиёзли акциялар

бўйича дивидендлар ана шу мақсад учун ташкил  этилган жамият захира фонди хисобидан ва

ана шу фонд доирасидагина тўланиши мумкин. Эгаси ёки унинг қонуний хуқуқий вориси

ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб  олмаган дивиденд

акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан жамият ихтиёрида қолади.

8.10. Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга

хисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни

норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисоб варағига ўтказиб бериши шарт.

9- МОДДА

ЗАХИРА  ВА БОШҚА  ЖАМҒАРМАЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ.

  1. Жамият соф фойда хисобидан:

* захира Фондини;

* акциядорларнинг Умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур

бўлган бошқа жамғармаларни тузади.

  • Жамиятнинг захира фонди кўрилган зарарни қоплаш, жамият облигацияларини муомаладан

чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва «Акциядорлик жамиятлари ва

акциядорларнинг хуқуқдарини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ акцияларни

сотиб олишни талаб қилиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан

акцияларни сотиб олиш учун мўжалланади ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

  • Захира Фонди Устав Фондининг 15% миқдорида тузилади.
  • Жамият захира Фондига ушбу Уставнинг 9.3. бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар

ҳар йили соф фойдадан 5% кам бўлмаган миқдорида ажратмалар ўтказади.

  • Кузатув кенгаши қарори билан ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди ташкил қилиниши

мумкин. Мазкур фонд миқдори ва унга ажратмалар ўтказиш тартиби кўз атув кенгаши қарори  билан белгиланади.

  • Захира Фонди тўлалигича ёки кисман сарфланиб бўлган холларида, мажбурий ажратмалар

тикланади.

10- МОДДА

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ   ВА  МАЖБУРИЯТЛАРИ.

  • Акциядорлар қуйидаги хуқуқларга эгадирлар:

*  жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;

8

*  депозитарийдаги депо хисоб-варағидан ўзига тааллукли кўчирма олиш;

*  жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

*  жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир

қисмини олиш;

*  акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда

иштирок этиш;

*  жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни

белгиланган тартибда олиш;

*  олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

*  қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида,

шунингдек судда ўз хуқуқларини химоя қилиш;

*  ўзига етқазилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

*  ўз манфаатларини ифодалаш ва химоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат

нотижорат ташкил отларига бирлашиш;

* қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эхтимоли

билан боғлик таваккалчиликларни суғурта қилиш хуқуқига эга.

Шунингдек акциядорлар ушбу жамият Уставида ва амалдаги қонунчиликда кўзда

тутилган бошқа хуқуқларга ҳам эгадирлар.

  • Акциядор томонидан хуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг хуқуқлари

ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни мазкур акциялар

эгасини қонунда белгиланган тартибда жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар

бўйича дивидендлар олиш хуқуқидан махрум қилмайди.

11- МОДДА.

БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

*  Акциядорларнинг умумий йиғилиши;

*  Кузатув кенгаши;

*  Ижроия органи-бошқаруви.

12 – МОДДА АКЦИЯДОРЛАР  УМУМИЙ  ЙИҒИЛИШИ.

12.1.  Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

12.2.  Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий

йиғилишини) ўтқазиши шарт.

  • Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши хар йили молия йили тугаганидан кейин олти

ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг

кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, коллегиал ижроия

органининг аъзоларини сайлаш масалалари хал этилади, шунингдек қонунчиликда

белгиланган тартибда жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа хужжатлари кўриб чиқилади.

Акциядорларнинг йиллик йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари

навбатдан ташқари йиғилиш хисобланади.

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор

қабул қилишга ҳақли эмас.

  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, акциядорларга уни ўтказиш

ҳақида хабар бериш тартиби, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланиш

жараёнида акциядорларга тақдим қилинадиган материаллар (информациялар) рўйхати

жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

  • Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:

*     жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги

тахрирдаги Уставини тасдиқлаш;

*     жамиятни қайта ташкил  этиш;

*     жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ

ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

*     жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон

таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини

муддатидан илгари тугатиш;

*      эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

9

*       жамият Устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш;

*       жамият томонидан облигация ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш;

*       ўз акцияларини олиш;

*       жамият ижро этувчи органи раҳбарини (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва хоказолар),

унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш (бекор қилиш);

*      жамият тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ҳамда уларнинг

ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

*       жамиятнинг йиллик ҳисоботларини,  бухгалтерлик балансларини, фойда ва

зарарлари счётини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;

*       жамият Кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз

ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни

бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши

юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг

(тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

*      акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда

акциядорнинг имтиёзли хуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

*      акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

*      акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

*      имтиёзли хуқуқни қўлламаслик тўғрисида «Акциядорлик жамиятлари ва

акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасида

назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

*      «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш

тўғрисида»ги қонуннинг 8 – 9 – бобларида назарда тутилган холларда жамият

томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

*      қонунда ва жамият Уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

«а», «б», «в», «д», «с» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича

қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилишида малакали кўпчилик овоз билан

қабул қилинади.

  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қуйилган, ҳал қилиш чоғида жамият

оддий ва имтиёзли акцияларининг эгалари бўлмиш акциядорлар овоз хуқуқига эга

бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш овоз берувчи акцияларнинг барчаси

бўйича биргаликда амалга оширилади.

  • Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш

учун жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар  жамият-

нинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар

бундан мустасно:

*  жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш, шунингдек жамият Уставига жамиятнинг

Устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

*  акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган

биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

*  жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошлана-

диган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

*  қимматли қоғозларнинг хосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул

жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг

ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

*  жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини

белгилаш жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

12.8. Акциядорлар умумий йиғилишида овозга қуйилган масалалар бўйича овоз бериш хуқуқига

жамият оддий (одатдаги) акцияларининг эгалари – акциядорлар эгадирлар.

  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига акциядорларнинг умумий

йиғилиши ўтқазиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядор-

ларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг умумий йиғилишини

ўтқазиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги

тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқи шахсан акциядор томонидан

унинг вақили орқали амалга оширилади. Давлат вақилининг акциядорларнинг умумий

йиғлишида иштирок этиш ҳуқуқи унинг шахсан ўзи томонидан амалга оширилади.

10

Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вақилини исталган вақтда алмаш-

тиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

Акциядорнинг вақили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма ишончнома асосида

иш кўради. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вақил қилинган шахслар

тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорт

маълумотлари) акс эттирилган бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз

беришга доир ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан

бериладиган овоз беришга доир ишончнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда

берилади.

Агар жамият акцияси бир неча шахсларнинг умумий улушли мулки бўлса, акциядорларнинг

умумий йиғилишида овоз бериш ваколати уларнинг хохишига кўра умумий улушли мулк

қатнашчиларидан бири ёки уларнинг умумий вақили томонидан амалга оширилади.

кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилиши керак.

  • Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтқазиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг

умумий йиғилиши ўтқазиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи

билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида

эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

12.11. Жамият давлат вақилини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан

камида етти кун олдин ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

  • Акциядорлик жамияти акциядорга ва давлат вақилига билдиришномани мустақил равишда

ёхуд жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида

тегишли хизматлар кўрсатилиши учун тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли

қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси орқали юборишга ҳақли.

12.13. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар ўз

ифодасини топиши лозим:

*    жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

*     умумий йиғилиш ўтқазиладиган сана, вақт ва жой;

*     жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

*     умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

*     умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва

давлат вақилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан

акциядорларни ва давлат вақилини таништириш тартиби.

  • Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтқазишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вақилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик хисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкил отининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида хулосаси, жамият кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият Уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойихаси ёхуд жамиятнинг янги тахрирдаги Устави лойихаси киради.
  • Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтқазишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вақилига тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборот (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгилаб қуйилиши мумкин.
  • Жамият овоз берувчи акцияларининг хаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган    жамиятакциядорлари(акциядори)қуйдагиларга хақли:                                                                           * Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин узоғи билан 90 кун ичида,акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалаларкиритишга ҳамда жият кузатув кенгаши ва жамият тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатиш;

*Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибигава фойдани тақсимлаш хамда умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар жамиятни назорат ва бошқарув органларига кўрсатилган хизматлар таркибини ўзгартириш таклифини киритиш.

*Акциядор жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар     рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтқазилиши тўғрисидаги хабар

эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга

ҳакли.

11

  • Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабабларини, масалани таклиф этаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) номини, унга тегишли акцияларнинг сони ва турини кўрсатган холда ёзма равишда киритилади.
  • Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзодлар кўрсатиш, шу жумладан ўзининг номзодини кўрсатиш тўғрисида таклиф киритилганда номзоднинг исми, башарти номзод жамият акциядори бўлса, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (типи), шунингдек номзодни кўрсатган акциядорларнинг исми, уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури (типи) кўрсатилади.
  • Жамиятнинг Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда муддат тугаганидан сўнг узоғи билан 10 кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш хақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядор (акциядорлар) киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши шарт, қуйидаги холлар бундан мустасно:

*   акциядор (акциядорлар) 12.16. бандида белгиланган муддатга риоя этмаган бўлса;

*   акциядор (акциядорлар) 12.16. бандида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз

берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

*   12.17.-12.18. бандларида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;

*   таклифлар қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаса.

Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун

тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув Кенгаши ва Тафтиш комиссиясига сайлов юзаси-

дан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги бошқа қарори

ана шу масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорга (акциядорларга) қарор

қабул қилинган кундан эътиборан узоғи билан уч иш кунидан кечиктирмай  юборилади.

  • Акциядорлар умумий йиғилишида қабулқилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қонунчиликда ва жамият Уставида назарда тутилган тартиб ҳамда муддатларда акциядорлар эътиборига етқазилади. Агар акциядор узрли сабабларга кўра акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабулқилинишига қарши овоз берган бўлса, уакциядорларнинг умумий йиғилишида қабулқилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.
  • Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият Кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, жамият тафтиш комиссияси талабига кўра, шунингдек талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтқазилади.
  • Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талаб тақдим этилган пайтдан эътиборан узоғи билан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтқазиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабабини кўрсатган холда таърифлаб берилмоғи лозим.
  • Жамият кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун

тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга хақли эмас.

  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талаби акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми (номи), унга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган бўлиши лозим.
  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш талабномаси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

12

  • Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талабнома тақдим этган санадан бошлаб 10 кун ичида жамият кузатув кенгаши

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки

йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши лозим.

  • Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги холларда қабулқилиниши мумкин, агар:

*  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган

акциядор (акциядорлар) қонунчиликда назарда тутилган миқдордаги жамият овоз

берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

*  жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритиш

учун таклиф этилган масалалардан биронтаси ҳам унинг ваколатларига кирмаса;

*  кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонун хужжатларининг талабларига

мувофиқ бўлмаса.

  • Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги далил-исботли қарори қабулқилинган пайтдан эътиборан узоғи билан уч иш кунидан кечиктирмай йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.
  • Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
  • Жамият Кузатув кенгаши ушбу Уставда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабулқилмаган бўлса ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабулқилган бўлса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин ва бундай холларда акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтқазишгатайёргарлик кўриш билан боғлик харажатлар акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
  • Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтқазиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вақиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтқазиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтқазиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтқазишда кун тартибига ўзгартишлар киритишга йўл қуйилмайди.
  • Агар акциядорларнинг ўтқазилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтқазиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вақиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
  • Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтқазиш тўғрисида хабар қилиш ушбу Уставнинг 12.10. моддасида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.
  • Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтқазиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтқазилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.
  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш “жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси – битга овоз” қоидасига мувофиқўтқазилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш холлари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа холлар бундан мустасно.
  • Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

*   акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вакт ва жой;

*   жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган

овозларнинг умумий сони;

*   умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;

*   умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.

13

Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари,

овозга қуйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтқазилган овоз бериш якунлари, йиғилиш

қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.

  1. 13.    САНОҚ   КОМИССИЯСИ.

13.1. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акция-

дорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият

кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий

таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

13.2. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комис-

сияси таркибига жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари

(тафтишчиси), жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бощқарувчи,

шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.

13.3. Саноқ комиссияси акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқ-

лайди, умумий йиғилишда овоз бериш хуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вақиллари)

томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни

тушунтиради, овозга қуйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради,

овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш

хуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради,

овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини жамиятнинг

архивига топширади

  1.  АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ВА ДАВЛАТ  ВАҚИЛИНИНГ  АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ

ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ.

14.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан

ёки унинг вақили орқали амалга оширилади. Давлат вақилининг акциядорларнинг умумий

йиғилишида иштирок этиш хуқуқи шахсан унинг ўзи томонидан амалга оширилади.

Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вақилини исталган вақтда

алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга хақлидир.

Акциядорнинг вақили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган

ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга дойр ишончномада ваколат берган ва вакил

қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки

жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан

берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Юридик шахс номидан овоз беришга дойр ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва

ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда берилади.

14.2. Агар жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса,

акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хохишига кўра

умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вақили томонидан

амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган хар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда

расмийлаштирилган бўлиши керак.

15 . АКЦИЯДОРЛАР  УМУМИЙ  ЙИҒИЛИШИ  КВОРУМИ.

  • Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтқазиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқовозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вақиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
  • Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтқазиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтқазиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтқазишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қуйилмайди.
  • Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вақиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш

Конунининг 62-моддасида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси

йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш

хуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш

хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

14

15.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш

  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш холлари бундан мустасно.
  1. 16. ОВОЗ БЕРИШ БЮЛЛЕТЕНИ.

* Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз

бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

* Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан

тасдиқланади, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув

кенгаши томонидан чақирилмаган холлар бундан мустасно. Овоз бериш бюллетени

умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган акциядорга (унинг вақилига)

берилади.

* Овоз бериш бюллетенида: жамиятнинг тўлиқ фирма номи, акциядорлар умумий

йиғилишини ўтқазиш санаси, вақти ва жойи, овоз беришга қуйилган хар бир масаланинг

таърифи ва уни кўриб чиқиш навбати, овоз беришга қуйилган ҳар бир масала бўйича

«ёклайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деган мазмундаги сўзлар билан

ифодаланган овоз бериш вариантлари кўрсатилган бўлиши (бундан овоз беришга

қуйилган масалага «ёклайман» деган мазмундаги сўз билан ифодаланадиган кумулятив

овоз бериш мустасно), овоз бериш бюллетени акциядор (унинг вақили) томонидан

имзоланиши лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма бўлиши керак.

*  Жамиятнинг кузатув кенгаши ёки тафтиш комиссияси аъзосини (тафтишчисини) сайлаш

тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтқазилган тақдирда, овоз бериш бюллетенида

номзод тўғрисидаги маълумотлар, унинг фамилияси, исми, отасининг исми

кўрсатилиши лозим.

  1.   ОВОЗ БЕРИЛГАНИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ.

18.1. Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эхтимол тутилган овоз бериш вариант-

ларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар хисобга

олинади. Мазкур талабни бузган холда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари хақиқий

эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар хисобга олинмайди.

18.2. Агар овоз бериш бюллетенида овозга қуйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки

бир нечта масалага нисбатан мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабга риоя

этилмаганлиги бюллетеннинг умуман хақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди.

  1. 19.ОВОЗ БЕРИШ  ЯКУНЛАРИ  ТЎҒРИСИДА  БАЁННОМА.

19.1. Овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси овоз бериш якунлари тўғрисида баённома

тузади, баённома жумладан акциядорлар умумий йиғилишининг кворуми мавжудлиги

тўғрисидаги маълумотларни хам ўз  ичига олади ва саноқ комиссиясининг аъзолари

томонидан имзоланади.

19.2. Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилиши-

нинг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси

томонидан мухрланади хамда саклаб қуйиш учун жамиятнинг архивига топширилади.

19.3. Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома акциядорлар умумий йиғилишининг баённома-

сига қўшиб  қуйилиши лозим.

19.4. Овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб

эшиттирилади, шунингдек акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз

бериш якунлари тўғрисидаги хисоботни эълон қилиш орқали акциядорлар эътиборига

етказилади.

  1. АКЦИЯДОРЛАР  УМУМИЙ  ЙИҒИЛИШИНИНГ  БАЁННОМАСИ.

20.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши

ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар  иккала нусха хам

умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

*  акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вакт ва жой;

*  жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг

умумий сони;

15

*  умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;

*  умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари,

овозга қуйилган масалалар хамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш

қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.

  1.                21. МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ   КУЗАТУВ   КЕНГАШИ

21..1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий рахбарликни амалга оширади,

амалдаги қонун ва жамият Устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат

доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно.

  • Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан 1 йил муддатга сайланган

7 (етти ) аъзодан иборатдир. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш

орқали амалга оширилади.

  • Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун хақ тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни копланиши мумкин. Бундай хақ ва тўловларнинг миқдорлари акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади.

21.4Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доираси:

*  жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

*  акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги

Қонуннинг 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган холлар мустасно;

*  акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

* акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вакт ва жойни белгилаш;                             *  акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши хақида хабар қилиш учун

жамият акциядорларининг реестрини  шакллантириш санасини белгилаш;

*  “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги

Қонуннинг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хат бошисида назарда тутилган

масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши хал қилиши учун киритиш;

*  мол-мулкнинг бозор қиймати ни белгилашни ташкил  этиш;

*  жамиятнинг бошқарув аъзоларини (раисдан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг вако-

латларини муддатидан илгари тугатиш;

*  корпоратив маслахатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи Низомни

тасдиқлаш, Корпоратив маслахатчи билан мехнат шартномаси тузиш ва бекор қилиш, иш

хақи миқдорини белгилаш, уни мукофотлаш ва интизомий жазо бериш;

*  жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилги мўлжал-

ланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан

кечиктирмай маъқулланиши лозим;

*  ички аудит хизматини ташкил  этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек хар

чоракда унинг хисоботларини эшитиб бориш;

*  жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор хар кандай хужжатлардан эркин

фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун

бу хужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари

олинган хужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

*  аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкил отини ва унинг

хизматларига тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш хақида қарор қабул қилиш;

*  жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган хақ ва компенса-

цияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

* дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли  ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

*  жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

* жамиятнинг филиалларини ташкил  этиш ва ваколатхоналарини очиш;

* жамиятнинг шуъба ва тобе  хўжалик жамиятларини ташкил  этиш;                                                                      * амалдаги қонун хужжатлари ва жамият акциядорларининг умумий йиғилиши белгилаган                                                     миқдорда жамият томонидан хайрия,эхсон ёки қайтарилмайдиган ёрдам кўрсатиш (помиш)                тартибинибелгилаш ҳақида қарор қабул қилиш.

16                *        * * “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”

Қонуннинг 8 ва 9 – бобларида назарда тутилган холларда битимлар тузиш хақида қарор

қабул қилиш;

*  жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкил отлардаги иштироки билан боғлиқ;

битимларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

*  жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул            .        қилиш.

*  жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига

жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ; ўзгартиш ва қушимчалар киритиш

тўғрисидаги масалаларни хал қилиш;

*  “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги

Қонуннинг 34 моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг

биржа   бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

*  жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган

облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

*  қимматли  қоғозларнинг хосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

*  жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул

қилиш;

*  жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг рахбарини сайлаш (тайинлаш), рахбарнинг

ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

* ижроия органига тўланадиган хақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;

* жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

* амалдаги қонунчиликка мувофиқ Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа

масалаларни хам хал этиш.

21.5. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар хал қилиш учун

жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

  1. Жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш.

22.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари Қонунда ва жамият уставида назарда тутилган

тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

22.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта

сайланиши мумкин.

  • Жамият бошқаруви аъзолари ва директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
  • Айни шу жамиятда мехнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
  • Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қуйиладиган талаблар жамият уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қуйилиши мумкин.
  • Жамият кузатув кенгашининг сон таркиби жамият устави билан белгиланади.

Акциядорларининг сони беш юздан ортиқ  бўлган жамият учун жамият кузатув кенгашининг сон таркиби етти аъзодан кам бўлиши, акциядорлари сони бир мингдан ортиқ  бўлган  жамият учун эса тўққиз аъзодан кам бўлиши мумкин эмас.

  • Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга

оширилади.

Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув

кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тарика

олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ  номзодлар

ўртасида тақсимлашга хақли.

  • Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб хисобланади.
  • Давлат вақили лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).
  1. 2 Жамият кузатув кенгашининг раиси.

23.1. Жамият кузатув кенгашининг раиси, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган

бўлса, кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу

кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

23.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган

бўлса, ўз раисини кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз

билан қайта сайлашга хақли.

17

23.3. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил  этади, кузатув кенгаши мажлис-

ларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил

этади, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциядорларнинг

умумий йиғилишида раислик қилади.                                                                                                                                                                   23.4. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув

кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

  1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси.

24.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз

ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси (тафтишчисининг), ижроия

органи аъзосининг, шунингдек жамият уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига

кўра чақирилади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби

жамиятнинг уставида белгилаб қуйилади.

24.2. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгила-

нади, бироқ у жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам

бўлмаслиги керак.

24.3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг

етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини

сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт.

Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари

умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия

органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини

вақтинча бажарувчини тайинлашга хақлидир.

  • Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи Қонунда, жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда хозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар хал этилаётганда кузатув кенгашининг хар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Ўзбекистан Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 18-моддасининг иккинчи ва тўртинчи кисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.
  • Жамият кузатув кенгаши томонидан давлат вақилининг иштирокисиз қабул қилинган

қарорлар, шунингдек вето қуйилган қарорлар ижро этилмайди.

  • Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига

беришига йўл қуйилмайди.

  • Жамият Уставида жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда жамият кузатув кенгаши раисининг хал қилувчи овоз хуқуқи назарда тутилиши мумкин.8.
  • Жамият овоз берувчи акциянернинг хаммаси бўлиб камида эга бўлган жамият акциядорлари (акциядори) кузатув кенгаши йиғилишини чақиришни талаб этишга ҳақли.
  • Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтқазилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.

Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

* мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

* мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

* мажлиснинг кун тартиби;

* овоз беришга қуйилган масалалар, улар юзасидан ўтқазилган овоз бериш якунлари;

қабул қилинган қарорлар.

Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият

кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмий-

лаштирилиши учун жавобгар бўлади.

24.10.   Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли                                               .          билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул              .       .          қилиниши мумкин.

24.11. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия

органига ижро этиш учун топширилади.

24.12. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор

қабул қилган тақдирда мазкур қарор хақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига .

кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

18

25 – МОДДА .

КОРПОРАТИВ МАСЛАХАТЧИ.

25.1. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 май кунидаги  “Акциядорлик жамиятлари ва

акциядорларнинг ҳуқуқларни химоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси

қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги ЎРҚ-370-сон қонуни ва  Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрел кунидаги “Акциядорлик жамиятларида                                                                                                                                                                           .        замонавий корпоратив услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4720-

сонли Фармонига асосан жамиятда корпоратив қонун хужжатларига риоя этилишини

назорат қилиш функциясини бажарувчи Кузатув кенгашига хисобдор Корпоратив .

маслахатчи лавозими жорий этилади.

  • Кузатув кенгашига ҳисобдор копоратив маслахатчи лавозими ижро органи –жамият

бошқаруви штат жадвалида акс эттирилади.

  • Корпоратив маслахатчини жамият Кузатув кенгаши тайинлайди, у билан мехнат шартнома-си тузади ва бекор қилади, иш ҳақи миқдорини белгилайди. Корпоратив маслахатчи жамият

Кузатув кенгаши раисига бевосита бўйсунади. Корпоратив маслахатчи  фаолиятига жамият

бошқарувининг аралашувига йўл қуйилмайди.

25.4. Корпоратив маслахатчи Ўзбекистон Республикаси  қонунлари, жамият Кузатув кенгаши

тасдиқлаган Низом, меҳнат контракти шартлари, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва

Кузатув кенгаши қарорлари ҳамда ўз ваколати доирасида фаолиятини мустақил равишда

амалга оширади.

25.5. Корпоратив маслахатчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Кузатув кенгаши тасдиқлаган  Низом

ва меҳнат контракти шартларида ифодаланади.

25.6. Кузатув кенгаши ва жамият ижро органи-бошқаруви йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқисиз

қатнашади.

26 – МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ.

26.1. Жамият бошқаруви аъзолари 5 (беш) кишидан иборатдир. Жамиятнинг кундалик фаолия –

тига раҳбарлик кейинчалик умумий йиғилишда тасдиқланган холда Кузатув кенгаш

қарори билан тайинланадиган коллегиал ижроия орган (бошқарув, дирекция) томонидан

амалга оширилади. Ижро органи рахбарини тайинлаштўғрисидаги акциядорларнинг      .            умумий йиғилишини ёки кузатув кенгаши қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.

Жамият бошқарув раиси Кузатув кенгаш олдида хисобдор бўлиб, унга корхона фаолияти

натижалари ва бошқа зарурий масалалар тўғрисида хамда йиллик бизнес-режа бажарили-

шининг бориши тўғрисида йилнинг хар чорагида Кузатув кенгашга  хисобот беради.

Жамият ижроия органининг ваколатига  жамиятнинг кундалик фаолияти устидан

рахбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки

Кузатув кенгашининг мутлак ваколатларига киритилган масалалар бундан   мустасно;

* Жамиятнинг ижроия органи акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг

қарорларининг бажарилишини ташкил  этади.

* Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) жамият Устави асосида

иш  юритади. Коллегиал ижроия органи мажлисида баённома юритилади. Коллегиал

ижроия органи мажлисининг баённомаси Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси

аъзоларига уларнинг талабига кўра берилади.

* Жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларини ўтқаазишни жамиятнинг ижроия

органи (директор) вазифасини бажараётган шахс ташкил  этади, у жамият номидан

барча хужжатларни хамда коллегиал ижроия органи мажлиси баённомаларини имзо-

лайди, коллегиал ижроия органи ўз ваколатлари доирасида қабул қилган  қарорларга

мувофиқ  ишончномасиз жамият номидан иш юритади., шу жумладан унинг  манфаат-

ларини ифода этади, Жамият номидан битимлар тузади. Жамиятнинг барча ходимлари

бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

26.2. Ижроия органининг хуқуқлари ва мажбуриятлари амалдаги қонунчилик хамда аъзолар ва

жамият ўртасидаги тузиладиган шартнома билан белгиланади. Жамият номидан шартнома-

ни Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди.

Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) рахбари билан тузиладиган

шартномада уларнинг акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича

мажбуриятлари хамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши олдида

жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш кандай бораётганлиги юзасидан берадиган

хисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим.

19

26.3. Жамиятнинг ижроия органи аъзоси лавозимидаги шахс бошқа ташкилотларнинг бошқариш

органларидаги лавозимларни ўриндошлик йўли билан эгаллаши фақат Кузатув кенгаши

розилиги билангина йўл қуйилади.

26.4. Коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзолари билан ишга ёллаш шартнома-

си  бир йил муддатга тузилади ва хар йили акциядорларнинг Кузатув кенгаши томонидан

(бошқарув раисидан ташқари) ана шу муддатни узайтириш ёки тўхтатиш мумкинлиги

тўғрисида қарор қабул қилиб  турилади.

  • Жамият Кузатув кенгаши жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзолари билан шартномани, улар шартнома шартларини бузган тақдирда, бекор қилишга хақлидир.
  • Жамият коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзоларининг ваколатига қуйидагилар киради:

* жамият кундалик фаолияти дастурларини ишлаш;

* махфий маълумот рўйхатини ва уни олиш тартибини аниқлаш;

* Кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишига Жамиятнинг молия –

хўжалик фаолияти тўғрисидаги балансни ва йиллик хисоботни тақдим этиш;

  • Кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишига жамият фойдасини тақсимлаш ва зарарларни қоплаш бўйича таклифлар тақдим этиш;
  • Жамиятнинг ички хужжатларини ва ижро этувчи аппаратнинг ўз ваколатлари доирасида ташкилот структурасини тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг молиявий холатидан келиб чиқиб, имконият даражасида, республика иқтисодиёти ночор корхоналари ва Хукумат қарорлари асосида хомийлик кўрсатиш;
  • Юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан даъво қилиш хақида қарор қабул қилиш;
  • Жамият мулки ва воситаларидан ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликда белгиланган

ваколатлар доирасида фойдаланиш;

26.12. Ушбу Устав ва амалдаги қонунчилик томонидан ижро этувчи орган ваколатларига

тегишли  бўлган бошқа масалаларни хал қилиш;

26.14. Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) жамият Устави асосида иш

юритади.  Коллегиал ижроия органи мажлисида баённома юритилади. Коллегиал ижроия

органи мажлисининг баённомаси Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари ички аудит ва карпоратив маслахатчига уларнинг талабига кўра берилади.

Жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларини ўтқазишни жамиятнинг ижроия

органи (директор) вазифасини бажараётган шахс ташкил  этади, у жамият номидан барча

хужжатларни хамда коллегиал ижроия органи мажлиси баённомаларини имзолайди,

коллегиал ижроия органи ўз  ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларга мувофиқ

ишончномасиз жамият номидан иш юритади.

26.15. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, ижроия орган аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга

оширишда ва ўз бурчларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари

лозим.

26.16. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, ижроия орган аъзолари қонунчиликка ва жамият

Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгардир. Бунда жамиятга зарар келтиришга сабабчи

бўлган қарорга овоз беришда қатнашмаган ёки бундай қарорга қарши овоз берган жамият

Кузатув кенгаши ва ижроия орган аъзолари жавобгар бўлмайди.

26.17. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият

олдидаги жавобгарлиги солидар деб хисобланади.

26.18. Жамият ёки у жойлаштирган оддий акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга

бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етқазилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида

Кузатув кенгаши аъзоси ва ижроия орган аъзоларига даъво қилиб  судга мурожат қилишга

хақлидир.

26.19. Ижро-органи бошқарув аъзолари жамият акциядорларининг вакили сифатида аксиядорларнинг умумий йиғилишида жамият ижро органи бошқарув  аъзоларини сайлаш хуқуқига эга эм.

26.20. Кузатув кенгаши тасдиқлаган хайрия,эхсон ёки қайтарилмайдиган ёрдам кўрсатиш тартибини жамият карпоратив веб-сайтида жойлаштиради.

27 – МОДДА

МИНОРИТАР  АКЦИЯДОРЛАР   ҚЎМИТАСИ.

27.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш

мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил

этилиши мумкин.

20

27.2. Миноритар акциядорлар кўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга

жамият Кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган

тартибда ва муддатларда киритилади.

  • Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият Кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтқазилаётган умумий йиғилишида Кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.
  • Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг директори, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг Кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.
  • Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

*  акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши

учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга

оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

*  миноритар акциядорларнинг ўз хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш билан

боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

*  қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар

акциядорларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш тўғрисида

мурожаатлар киритиш;

*  қонун хужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

  • Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми хозир бўлганда ваколатлидир.
  • Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзолари сони беш кишидан иборат сайланади.
  • Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида хар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида хисобот беради.
  • Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овози билан сайланади.

27.10. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар қўмитасининг

ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг хужжатларидан

фойдаланиш хуқуқига эга.

  • Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
  • . Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга хақли

эмас.

27.13. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият Кузатув кенгашининг ёки

ижроия органининг аралашувига йўл қуйилмайди.

28-МОДДА .

ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН ЙИРИК БИТИМЛАР ТУЗИШ.

ЙИРИК БИТИМ.

  • Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол- мулкни бошқа шахсга бериш эхтимоли билан боғлик битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб хисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараё-нида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлик бўлган битимлар бундан мустасно.
  • Жамиятнингйирик битими предмета бўлган мол-мулкнинг бозор қиймати деганда мол-

мулкнинг энг эхтимол тутилган нархи тушунилиб, ушбу қиймат бўйича мазкур мол-мулк

очиқ бозорда битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган холда ўз манфаатлари

йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда харақат қиладиган рақобат шароитида бошқа шахсга

берилиши мумкин, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирор-бир фавқулодда холатлар,

шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди.

  • Жамият мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш учун битимнинг тарафлари томонидан баҳоловчи ташкилот жалб этилиши мумкин.

ЙИРИК  БИТИМ ТУЗИШ.

  • Баланс қиймати ёки олиш қийматибитим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада

жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил  этувчи

мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг

21

аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган

аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.

  • Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши хал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин.
  • Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил  этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
  • Йирик битим жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин жамиятнинг ижроия органи томонидан амалга оширилади.
  • Қонун талаблари бузилган холда тузилган йирик битим суд қарорига кўра хақиқий эмас деб топилиши мумкин.
  1. 29. ЖАМИЯТНИНГ АФФИЛАНГАН  ШАХСЛАРИ  БИЛАН  БИТИМЛАР  ТУЗИШ.

29.1. Жамиятнинг аффилланган шахслари.

Жамият битим тузишидан манфаатдор шахслар мазкур жамиятга нисбатан аффилланган шахслар деб эътироф этилади.

            

            Қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:

 

* жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ  фоиз акцияларига эгалик қилувчи юридик шахс;

* жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ  фоиз акцияларига яқин  қариндошлари билан

биргаликда эгалик қилувчи жисмоний шахс;

* жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамият директорининг ёхуд жамият бошқаруви

аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс;

* жамият қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан

ортиқ  фоизига эгалик қилса, ўша  юридик шахс;

* жамиятнинг шуъба хўжалик жамияти бўлган ёки ушбу жамият қайси жамиятнинг шуъба

хўжалик жамияти бўлса, ўша  жамиятнинг шуъба хўжалик жамияти бўлган юридик шахс;

* жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ  фоизига                               эгалик қилувчи айни бир шахс қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг)   йигирма  фоизи ва ундан ортиқ  фоизига эгалик қилса, ўша  юридик шахс;

* кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил  этувчи айни бир шахслар ва

уларнинг яқин  қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг камида учдан бир

қисмини ташкил  этса, ўша  юридик шахс;

* жамиятнинг директори ёхуд бошқарув аъзоси бўлган айни бир шахс ёки унинг яқин

қариндошлари қайси юридик шахс ижроия органининг рахбари вазифасини амалга

ошираётган бўлса, ўша  юридик шахс;

* яқин  қариндошлари билан биргаликда ушбу жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир

қисмини ташкил  этувчи шахс қайси юридик шахс рахбарининг ёки ижроия органи     аъзосининг вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша  юридик шахс;

* жамият директорининг ёки бошқарув аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс

яқин  қариндошлари билан биргаликда қайси юридик шахс жамият кузатув кенгашининг

камида учдан бир қисмини ташкил  этса, ўша  юридик шахс;

* жамият билан битта хўжалик бирлашмасига кирувчи юридик шахс.

Қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахси бўлган акциядор — жисмоний шахснинг

аффилланган шахслари деб эътироф этилади:

* жисмоний шахс ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс устав фондининг

(устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса,ўша  юридик шахс;

* акциядор ёки унинг яқин  қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг аъзоси

бўлса, ўша  юридик шахс;

* акциядор ёки унинг яқин  қариндошлари қайси юридик шахсда ижроия органининг аъзоси

ваколатларини амалга ошираётган бўлса, ўша  юридик шахс.

Ушбу модданинг 1, 2, 4, 6-бандлари ва учинчи қисмининг 1-банди ишончли бошқарувчи ёки акциядорнинг вақили сифатида иш юритаётган шахсларга нисбатан хам тадбиқ этилади.

22

29.2. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар

тузиш тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш

Аффилланган шахс жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим хақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг мухим шартларини батафсил кўрсатган холда ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.

Аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги ахборот, шу жумладан аффилланган шахсларнинг ёзма билдиришлари ва битимлар бўйича қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ таърифлари хамда қарор қабул қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар жамият йиллик хисоботининг бир қисми бўлади

29.3.  Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузилиши

кутилаётган битимни ўрганиш

Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битим тўғрисидаги, тузилиши кутилаётган битим тарафининг ёзма билдиришида кўрсатиладиган ахборот жамиятнинг ижроия органи ва ички аудит хизмати (агар у мавжуд бўлса) томонидан ўрганилади. Жамиятнинг ижроия органи томонидан ўрганиш ёзма билдириш олинганидан кейин уч иш куни ичида амалга оширилади. Директорнинг (бошқарув раисининг) қарорига кўра мазкур битимни ўрганишга қўшимча равишда жамиятнинг бошқа ходимлари жалб қилиниши мумкин.

Аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни жамият ижроия органи ва ички аудит хизмати томонидан ўрганиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади ва битимни ўрганишда иштирок этган барча шахслар томонидан имзоланади. Баённомада битимнинг юридик, молиявий, техник ва бошқа мухим жихатлари хамда унинг жамият фаолиятига кўрсатиши мумкин бўлган таъсири назарда тутилган бўлиши керак.

29.4. Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган

битимни маъқуллаш

Жамиятнинг ижроия органи жамият кузатув кенгашини аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомасини илова қилган холда ёзма шаклда хабардор қилади.

Жамиятнинг кузатув кенгаши аффилланган шахс билан тузиладиган битим тўғрисидаги ахборотни ўрганади ва аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилади.

Агар жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ  аъзоси аффилланган шахс бўлса, битим бўйича қарор Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Жамиятнинг аффилланган шахси жамиятнинг кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда мухокамада иштирок этишга хақли эмас ва овоз бериш хуқуқига эга эмас.

Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш хақидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан ёхуд акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган акциядорларнинг малакали кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Жамиятнинг ижроия органи тузилиши кутилаётган битим тарафини аффилланган шахс билан тузилаётган битим бўйича қабул қилинган қарор хақида ёзма шаклда хабардор қилади.

Агар аффилланган шахс билан тузилаётган битим айни бир вақтда йирик битим бўлса, битимни тузиш тартибига қонуннинг 8-бобида белгиланган йирик битим тузишга дойр қоидалар қўлланилади.

Жамиятнинг кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш хақида қарор қабул қилишга хақли.

29.5. Аффилланган шахс билан тузилган битим бўйича низолашиш.

Аффилланган шахс билан тузилган битим бўйича жамият акциядори мазкур битимни маъқуллаш хақида қабул қилинган қарордан норози бўлган ёхуд акциядор қарор қабул қилинишида иштирок этмаган тақдирда низолашиши мумкин.

Жамият акциядорнинг талабига кўра уч иш куни ичида акциядорга аффилланган шахс билан тузилаётган битим хақида директор (бошқарув раиси) томонидан имзоланган тегишли ахборотни:

аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битим тарафи ёзма билдиришининг;

битимни ўрганиш натижаси баённомасининг;

23

битимни маъқуллаш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг;

тегишли шартноманинг, агар у тузилган бўлса, кўчирма нусхаларини илова қилган холда ёзма шаклда тақдим этиши шарт.

Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга аффилланган шахс билан тузилаётган битимга тааллуқли бўлган бошқа ахборотни хам тақдим этиши мумкин.

Аффилланган шахс билан тузилган қайси битим натижасида жамиятга зарар етказилган бўлса ёхуд ушбу битим тузилганлиги оқибатида келгусида зарар етказилиши мумкин бўлса, акциядор ўша  битимни хақиқий эмас деб топиш юзасидан бевосита ёхуд акциядор номидан даъвогар бўлиб чшдашга хақли бўлган ваколатли давлат органлари орқали судга мурожаат қилишга хақли.

Жамиятнинг ўн фоиздан кам бўлмаган овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор аффилланган шахс билан тузилган қайси битим натижасида жамиятга зарар етказилган бўлса ёхуд ушбу битим тузилганлиги оқибатида келгусида зарар етказилиши мумкин бўлса, ўша  битимни тузишга дойр талаблар бузилишининг мавжуд белгиларини ўрганиш учун мустақил  равишда аудиторлик ташкил отини жалб этишга хақли. Суд томонидан битим тузишга дойр талаблар бузилганлиги факти аниқланган тақдирда, жамият суднинг қарори қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан бир ой муддатда акциядорнинг аудиторлик ташкилотини жалб этишга дойр харажатларининг урнини мазкур хизматларнинг бозор қиймати дан кўп бўлмаган миқдорда қоплаши шарт.

Аффилланган шахс билан тузилган битим қуйидаги холларда суд тартибида хақиқий эмас деб топилиши мумкин:

Қонунда битим тузиш бўйича белгиланган талабларга риоя этилмаганда; битимни жамият учун зарарли деб топишга дойр асослар мавжуд бўлганда;

Битимни тузишда манфаатлар карама-каршилиги мавжуд бўлганда; қонунда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлганда.

Аффилланган шахс билан тузилган битим қуйидаги холатлардан бири мавжуд бўлганда хақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас:

Аффилланган шахс билан тузилган битимни хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилган акциядорнинг овоз бериши акциядорларнинг ушбу битимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган умумий йиғилишида унинг иштирок этишидан ёки иштирок этмаслигидан қатьий назар, овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмаса;

Мазкур битимнинг тузилиши жамиятга ёки даъво билан судга мурожаат қилган акциядорга зарар етказилишига сабаб бўлганлиги ёки зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкинлиги исботланмаган бўлса;

Мазкур битим бўйича зарарлар битим тарафларининг харақатларига боғлиқ бўлмаган холатларнинг (форс-мажор холатларнинг) натижаси бўлганлиги исботланган бўлса;

Мазкур битимнинг ушбу бобда назарда тутилган тартибда кейинчалик маъқулланганлиги далиллари ишни судда кўриб чиқиш пайтида тақдим этилган бўлса.

29.6. Аффилланган шахс билан тузилган битим натижасида

етказилган зарарнинг ўрнини коплаш.

Аффилланган шахс билан тузилган битимни ўрганишни амалга оширган шахслар битим бўйича хулоса ва якунларнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.

Жамиятнинг суд томонидан айби исботланган аффилланган шахси етказилган зарарнинг, жамиятнинг аффилланган шахси билан тузилган битимни ва даъвони судда кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини коплаши шарт.

29.7. Аффилланган шахс билан битимлар тузишдаги истиснолар.

Ушбу бобнинг қоидалари қуйидагиларга нисбатан тадбиқ этилмайди:

* бир вактнинг ўзида жамият директори бўлган битта акциядордан ташкил  топган

жамиятларга;

* тузилишидан жамиятнинг барча акциядорлари манфаатдор бўлган битимларга;

* жамиятнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари учун тузиладиган битимларга, агар              .         қонун хужжат-ларига кўра реализация қилишнииг махсус тартиби белгиланадиган монопол  .        махсулот, моддий-техника ресурсларининг стратегии турлари битим предмети бўлса;

* биржа ва кимошди савдолари орқали тузиладиган битимларга, агар жамиятнинг ишлаб

чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари учун фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар,

шунингдек жамият томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр махсулот битим предмети бўлса;

* жамият томонидан жойлаштирилаётган қимматли  қоғозларни олишга дойр имтиёзли

хуқуқни амалга оширишда;

* жамият жойлаштирилган акцияларни олганда;

* жамиятни қайта ташкил  этишга дойр тартиб-таомилларни амалга оширишда;

* акцияларни акциядорлар ўртасида жойлаштиришда;

24

* қимматли  қоғозларни қимматли  қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан

ташқари бозорида реализация қилишда;

* жамият ва аффилланган шахс ўртасидаги битимни (битимларни) маъқуллаш хақида жамият

кузатув кенгашининг ёки акциядорлар умумий йиғилишининг ушбу бобда белгиланган

тартибда олдиндан қабул қилинган қарори мавжуд бўлганда.

  1. 30. Жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш

30.1. Жамиятни қайта ташкил  этиш.

Жамиятни қайта ташкил  этиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра қўшиб  юбориш, қўшиб  олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.

Қонун хужжатларида белгиланган холларда юридик шахсларни қўшиб  юбориш, қўшиб  олиш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил  этиш фақат ваколатли давлат органларининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан жамият қайта ташкил  этилган деб хисобланади, бундан қўшиб  олиш шаклида қайта ташкил  этиш мустасно.

Жамият бошқа юридик шахсга қўшиб  юбориш йўли  билан қайта ташкил  этилганда рўйхатдан ўтказувчи  орган қўшиб  юборилган юридик шахснинг (жамиятнинг) фаолияти тугатилганлиги хақидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритган пайтдан эътиборан жамият қайта ташкил  этилган деб хисобланади.

Қайта ташкил  этиш натижасида янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтқазиш хамда қайта ташкил  этилган юридик шахсларнинг фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қайта ташкил  этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўтган кундан кечиктирмай жамият ўз кредиторларини бу хақда ёзма шаклда хабардор этади. Кредитор жамиятдан мажбуриятларни тугатишни ёки муддатидан илгари бажаришни хамда зарарларнинг урнини коплашни қуйидаги муддатларда ёзма равишда хабардор этиш орқали талаб қилишга хақли:

қўшиб юбориш, қўшиб  олиш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил  этиш хақидаги ёзма билдириш жамият томонидан кредиторга юборилган санадан эътиборан олтмиш  кундан кечиктирмай;

бўлиш ёки ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил  этиш хақидаги ёзма билдириш жамият томонидан кредиторга юборилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай.

Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил  этилаётган юридик шахснинг хуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янгидан вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил  этилган жамиятнинг ўз  кредиторлари олдидаги мажбуриятлари юзасидан солидар жавобгар бўлади.

Рўйхатдан ўтказувчи  орган қайта ташкил  этиш натижасида тугатилаётган жамият қимматли  қоғозларининг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан, шунингдек у юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилганидан кейин янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади.

30.2. Жамиятларни қўшиб  юбориш

Янги юридик шахснинг унга ўз фаолиятини тугатган икки ёки бир нечта жамиятнинг барча хуқуқлари ва мажбуриятларини ўтказиш йўли  билан вужудга келиши акциядорлик жамиятларининг ёхуд акциядорлик жамияти ва масъулияти чекланган жамиятнинг қўшиб  юборилиши деб эътироф этилади. Акциядорлик жамиятини юридик шахслар билан бошқа ташкилий-хуқуқий шаклда қўшиб  юборишга йўл қўйилмайди.

Қўшиб  юборишда иштирок этаётган жамият қўшиб  юбориш хақида шартнома тузади, унда қўшиб  юбориш тартиби ва шартлари, шунингдек хар бир жамият акцияларини (улушларини) янги юридик шахснинг акцияларига ва (ёки), улушларига айирбошлаш тартиби белгилаб қуйилади. Хар бир юридик шахснинг кузатув кенгаши ёки ваколатли органи қўшиб  юбориш шаклида қайта ташкил  этиш тўғрисидаги, қўшиб  юбориш шартномасини тасдиқлаш хақидаги ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни қўшиб  юборишда иштирок этаётган акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилиши хал қилиши учун олиб чиқади.

Янгидан вужудга келаётган юридик шахснинг уставини тасдиқлаш ва кузатув кенгашини сайлаш қўшиб  юборишда иштирок этаётган жамиятлар акциядорларининг (иштирокчиларининг) қўшма умумий йиғилишида амалга оширилади.

Жамиятлар акциядорларининг (иштирокчиларининг) қўшма умумий йиғилишида овоз бериш тартиби юридик шахсларни қўшиб  юбориш тўғрисидаги шартномада белгилаб қуйилади.

Юридик шахслар қўшиб  юборилган тақдирда уларнинг хар бирига тегишли барча хуқуқ ва мажбуриятлар топшириш далолатномасига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

25

30.3. Жамиятни қўшиб  олиш

Бир ёки бир нечта юридик шахс фаолиятини тугатиб, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини бошқа юридик шахсга ўтказиш жамиятни қўшиб  олиш деб эътироф этилади.

Қўшиб  олинаётган жамият ва қўшиб  олаётган юридик шахс қўшиб  олиш тўғрисида шартнома тузади, унда қўшиб  олиш тартиби ва шартлари, шунингдек қўшиб  олинаётган жамиятнинг акцияларини (улушларини) қўшиб  олаётган жамиятнинг акциялари ва (ёки) улушига айирбошлаш тартиби белгилаб қуйилади. Хар бир юридик шахснинг кузатув кенгаши ёхуд ваколатли органи қўшиб  олиш шаклида қайта ташкил  этиш тўғрисидаги ва қўшиб  олиш

шартномасини тасдиқлаш хақидаги масалани қўшиб  олишда иштирок этаётган ўз  жамияти акциядорларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилиши хал қилиши учун олиб чиқади.           Қўшиб олинаётган жамиятнинг кузатув кенгаши ёхуд ваколатли органи топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани хам жамиятлар акциядорларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилиши хал қилиши учун олиб чиқади.

Мазкур юридик шахслар акциядорларининг (иштирокчиларининг) қўшма умумий йиғилиши юридик шахснинг уставига ўзгартиш ва қушимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. Юридик шахслар акциядорларининг (иштирокчиларининг) қўшма умумий йиғилишида овоз бериш тартиби қўшиб  олиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.

Бир юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшиб  олинаётганда қўшиб  олинаётган юридик шахснинг барча хуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ қўшиб  олаётган юридик шахсга ўтади.

30.4.  Жамиятни бўлиш

Жамият фаолиятини унинг хуқуқ ва мажбуриятларини ташкил  этилаётган юридик шахсларга ўтказган холда тугатиш жамиятни бўлиш деб эътироф этилади.

Бўлиш шаклида қайта ташкил  этилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни бўлиш шаклида қайта ташкил  этиш, бу қайта ташкил  этишнинг тартиби ва шартлари, янги юридик шахсларни ташкил  этиш хамда қайта ташкил  этилаётган жамиятнинг акцияларини ташкил  этилаётган юридик шахсларнинг акцияларига ва (ёки) улушига айирбошлаш тартиби хақидаги масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши хал қилиши учун олиб чиқади.

Бўлиш шаклида қайта ташкил  этилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни бўлиш шаклида қайта ташкил  этиш, бу қайта ташкил  этишнинг тартиби ва шартлари, янги юридик шахсларни ташкил  этиш хамда қайта ташкил  этилаётган жамиятнинг акцияларини ташкил  этилаётган юридик шахсларнинг акцияларига ва (ёки) улушига айирбошлаш тартиби хақида қарор қабул қилади. Янгидан ташкил  этилаётган хар бир юридик шахс акциядорларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилиши унинг уставини тасдиқлаш ва кузатув кенгашини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жамият бўлинганда унинг барча хуқуқ ва мажбуриятлари тақсимлаш балансига мувофиқ ташкил  этилаётган икки ёки бир нечта юридик шахсга ўтади.

30.5. Жамиятни ажратиб чиқариш

Қайта ташкил  этилаётган жамиятнинг фаолиятини тугатмаган холда, унинг хуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисмини ўтказган холда бир ёки бир нечта юридик шахсни ташкил  этиш жамиятни ажратиб чиқариш деб эътироф этилади.

Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил  этилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил  этиш, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари, янги юридик шахсни ташкил  этиш, жамиятнинг акцияларини ажралиб чиқаётган юридик шахснинг акцияларига ва (ёки) улушига айирбошлаш имкониятлари хамда бундай айирбошлаш тартиби, тақсимлаш балансини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши хал қилиши учун олиб чиқади.

Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил  этилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил  этиш, ажратиб чиқариш тартиби ва шартлари, янги юридик шахсни ташкил  этиш, жамиятнинг акцияларини ажралиб чиқаётган юридик шахснинг акцияларига ва (ёки) улушига айирбошлаш имкониятлари хдмда бундай айирбошлаш тартиби, тақсимлаш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жамият таркибидан бир ёки бир нечта юридик шахс ажралиб чиққанда ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил  этилган жамият хуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг хар бирига ўтади.

30.6. Жамиятни ўзгартириш.

Жамият қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилган холда юридик шахснинг бошқа ташкилий-хуқуқий шакли этиб ўзгартирилишга хақли.

Ўзгартирилаётган жамиятнинг кузатув’ кенгаши жамиятни ўзгартириш тартиби ва шартлари хақидаги масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши хал қилиши учун олиб чиқади.

26

Ўзгартирилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни ўзгартириш, ўзгартириш тартиби ва шартлари хақида қарор қабул қилади. Жамиятни ўзгартириш натижасида ташкил  этилаётган юридик шахснинг иштирокчилари жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан хисоб-китоблар амалга оширилганидан кейин таъсис хужжатларини тасдиқлайди хамда қонун хужжатларига мувофиқ юридик шахснинг бошқарув органларини сайлайди (тайинлайди).

Жамият ўзгартирилганида унинг барча хуқуқ ва мажбуриятлари сакланиб колади.

Қонунда, Ўзбекистон Республикаси Президента ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорларида фаолиятнинг айрим турларини фақат акциядорлик жамияти шаклида амалга оширувчи ташкилотларни ташкил  этишга дойр талаблар белгиланиши мумкин.

30.7. Жамиятни тугатиш

Жамиятнинг тугатилиши хуқуқ ва мажбуриятларни хуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмаган холда жамият фаолиятини тугатишга сабаб бўлади.

Жамият ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, тугатилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни тугатиш ва тугатувчини ёки тугатиш комиссиясини (бундан буён матнда тугатувчи деб юритилади) тайинлаш тўғрисидаги масалани акциядорларнинг умумий йиғилиши хал қилиши учун олиб чиқади.

Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни тугатиш ва тугатувчини тайинлаш хақида қарор қабул қилади.

Жамият суднинг қарорига кўра тугатилаётганда тугатувчини тайинлаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади.

Давлат тугатилаётган жамиятнинг акциядори бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли органнинг вақили киритилади.

30.8. Жамиятни тугатиш тартиби

Тугатувчи жамиятнинг тугатилиши хақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қонун хужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш учун муддат жамиятнинг тугатилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.

Агар тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтга келиб жамият кредиторлар олдида мажбуриятларга эга бўлмаса, унинг мол-мулки Қонуннинг 100-моддасига мувофиқ акциядорлар ўртасида тақсимланади.

Тугатувчи кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзларини олиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек кредиторларни жамиятнинг тугатилиши тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Кредиторларнинг талаблар қуйиши учун белгиланган муддат тугаганидан кейин тугатувчи оралиқ тугатиш баланси тузади, мазкур балансда тугатилаётган жамият мол- мулкининг таркиби, кредиторлар томонидан тақдим этилган талаблар, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари хақидаги маълумотлар кўрсатилади. Оралиқ тугатиш баланси тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Агар тугатилаётган жамиятдаги мавжуд пул маблаглари кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, тугатувчи жамиятнинг мол-мулкини суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда кимошди савдосида сотишни амалга оширади.

Тугатилаётган жамият кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатувчи томонидан қонун хужжатларида белгиланган навбат тартибида оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, ушбу баланс тасдиқданган кундан бошлаб амалга оширилади.

Кредиторлар билан хисоб-китоблар тугаганидан кейин тугатувчи тугатиш балансини тузади, тугатиш баланси тугатилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Тугатувчи ушбу моддада назарда тутилган тартиб-таомиллар тугалланганидан кейин жамият қимматли  қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтганлигини бекор қилиш юзасидан зарур тадбирларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширади.

30.9. Тугатилаётган жамиятнинг мол-мулкини

акциядорлар ўртасида тақсимлаш

Тугатилаётган жамиятнинг кредиторлар билан хисоб-китоблардан кейин қолган мол- мулки тугатувчи томонидан акциядорлар ўртасида қуйидаги навбат бўйича тақсимланади:

Биринчи навбатда Қонунга мувофиқ қайтариб сотиб олиниши лозим бўлган акциялар бўйича туловлар амалга оширилади;

27

Иккинчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича хцсобланган, бироқ тўланмаган дивидендларни ва жамият уставида имтиёзли акциялар бўйича белгиланган тугатиш қиймати ни тўлаш амалга оширилади;

Учинчи навбатда тугатилаётган жамиятнинг мол-мулкини оддий акциялар эгалари бўлган акциядорлар ўртасида тақсимлаш амалга оширилади.

Мол-мулкни хар бир навбат бўйича тақсимлаш аввалги навбат бўйича мол-мулк тўлиқ тақсимлаб бўлинганидан кейин амалга оширилади.

Агар жамиятдаги мавжуд мол-мулк хисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларни ва жамият уставида белгиланган тугатиш қийматини имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган барча акциядорларга тўлаш учун етарли бўлмаса, мол-мулк имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

Мол-мулкни тугатиш қийматининг чет эллик инвестор бўлган акциядорга ўтказиладиган қисмини жамият хорижий валютага айирбошлаб бериши шарт.

30.10. Жамият тугатилган пайт

Рўйхатдан ўтказувчи  орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувни киритган пайтдан эътиборан жамиятни тугатиш тамомланган, жамият эса фаолиятини тугатган деб хисобланади.

Рўйхатдан ўтказувчи  орган жамият тугатилганлиги хақидаги тегишли ёзувни фақат жамиятнинг қимматли  қоғозлари чиқарилишлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан кейингина киритади.

31-модда.

Хисоб ва хисобот. Хужжагларни сақлаш. Жамият тўғрисидаги ахборот.

31.1. Жамиятнинг бухгалтерия хисоби ва молиявий хисоботи.

Жамият қонун хужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия хисобини юритиши ва молиявий хисобот тақдим этиши шарт.

Жамиятда бухгалтерия хисобининг ташкил  этилиши, холати ва ишончлилиги, тегишли органларга хар йилги хисобот ва бошқа молиявий хисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вактида тақдим этилиши учун жавобгарлик жамият ижроия органининг зиммасида бўлади.

Жамиятнинг молиявий хисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий хисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар хисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Жамиятнинг йиллик хисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

  • Жамиятнинг хужжатларини сақлаш.

Жамият:

* жамиятнинг уставини, уставга киритилган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган

ўзгартиш ва қўшимчаларни, жамиятни ташкил  этиш тўғрисидаги қарорни, жамият давлат      рўйхатидан ўтказилганлиги хақидаги гувохномани;

* жамиятнинг ўз  балансидаги мол-мулкка бўлган хуқуқларини тасдиқловчи хужжатларни;

* акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамиятнинг бошқа бошқарув органлари томонидан

тасдиқланадиган хужжатларни;

* жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси хақидаги низомни;

* жамиятнинг йиллик хисоботини;

* эмиссиявий қимматли  қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларни;

* акциялар эмиссияси рисоласини;

* бухгалтерия хисобига дойр хужжатларни;

* тегишли органларга тақдим этиладиган молиявий хисоботларни;

* жамият акциядорлари умумий йиғилишларининг, кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси

(тафтишчиси) ва бошқаруви мажлисларининг баённомаларини, шунингдек жамият

директорининг (бошқарув раисининг) буйрукдарини;

* жамиятнинг аффилланган шахслари рўйхатларини; жамият акциядорларининг

реестрларини;

* жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг), аудиторлик ташкилотининг

28

хулосалари ва хисоботларини, назорат қилувчи давлат органларининг текширувлари  далолатномаларини сақлаши шарт.

Жамият қонун хужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа хужжатларни хам сақлаш шарт.

31.3. Акциядорларга жамият хужжатларидан фойдаланиш имкониятини бериш.

Жамият Конуи 103-моддасида назарда тутилган хужжатлардан акциядорларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлайди, бундан бухгалтерия хисобига дойр хужжатлар, бошқарув мажлисларининг баённомалари, шунингдек жамият директорининг (бошқарув раисининг) буйруклари ва жамият акциядорларининг реестри мустасно.

Жамият акциядорнинг ёзма талабига кўра унга қонунда назарда тутилган хужжатларнинг кўчирма нусхаларини хақ эвазига тақдим этиши шарт. Хақ миқдори жамият томонидан белгиланади хамда хужжатларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаш харажатларининг қиймати дан ва хужжатларни почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ортиб кетмаслиги керак.

Жамият сўралаётган хужжатларни акциядорга электрон шаклда тақдим қилишга хақли. Акциядорлар жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил  этувчи ахборотни ошкор қилишга хақли эмас.

  • Жамиятнинг аффилланган шахслари тўғрисидаги ахборот.

Жамиятнинг аффилланган шахси Қонуннинг 85-моддасига мувофиқ аффилланганлик асослари вужудга келган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай жамиятни қимматли  қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган маълумотларни батафсил кўрсатган холда ўзининг аффилланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Агар аффилланган шахснинг айби билан кўрсатилган ахборот тақдим этилмаганлиги ёки ўз  вактида тақдим этилмаганлиги натижасида жамиятга мулкий зарар етказилган бўлса, аффилланган шахс жамият олдида ўзи етказган зарар миқдорида жавобгар бўлади.

Жамият ўзининг аффилланган шахслари хисобини юритиши ва улар тўғрисида қонун хужжатлари талабларига мувофиқ хисобот тақдим этиши шарт. Жамият аффилланган шахслар рўйхатини қимматли  қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда хар йили эълон қилиши шарт.

31.5. модда. Жамият тўғрисидаги ахборот.

Жамият қонун хужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ўзи тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишни амалга ошириши шарт.

Акциялари фонд биржасининг листингига киритилган жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида жамият уставининг матнини, шу жумладан унга дойр ўзгартиш ва қушимчаларни, шунингдек ошкор этилиши мажбурий бўлган бошқа ахборотни қонун хужжатларида белгиланган тартибда эълон қилиши шарт.

Фонд биржаси ўзининг расмий веб-сайтида жамиятнинг Қонунда назарда тутилган ахборотни эълон қилганлиги учун хақ олишга хақли эмас.

Фонд биржасининг расмий веб-сайтида ахборотнинг ошкор қилинганлиги жамиятни қонунда назарда тутилган холларда давлат органларининг ёзма суровига кўра ахборот тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

32- модда.

Жамиятнинг фаолиятини назорат қилнш Тафтиш комиссияси (тафтишчи)

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади.

Жамият тафтишчисига ёки тафтиш комиссияси аъзоларига дойр малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортиқ  сайланиши мумкин эмас.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ваколат доираси Қонун ва жамият Устави билан белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги хужжатларни тафтиш комиссиясига (тафтишчига) тақдим этиши шарт.

29

Жамият тафтишчиси ёки тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вактнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда мехнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг)                                                                                                                                                                   акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли  билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) хулоса тузади, бу хулосада:

жамиятнинг хисоботларида ва бошқа молиявий хужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига дойр баҳо;

бухгалтерия хисобини юритиш ва молиявий хисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун хужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

Тафтиш комиссияси (тафтишчи) жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун хужжатларининг ва жамият ички хужжатларининг бундай битимларни тузишга дойр талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани хар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

33-модда. Жамиятнинг ички аудит хизмати

Активларининг баланс қиймати  энг кам иш хақи  миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил  этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига хисобдордир.

Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун хужжатларига, жамият уставига ва бошқа хужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия хисобида ва молиявий хисоботларда маълумотларнинг тўлащ хамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сакланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш хамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколат хоналари ишини назорат қилади хамда бахолайди.

Ички аудит хизмати ички назорат фаолиятини олиб боради жумладан устав капиталининг 50% жамиятга қарашли юридик шахслар тамондан амалга оширилган аператциялар.

Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, агар қонунда ўзгача қойида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

34-модда. Аудиторлик ташкилоти

Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун хужжатларида белгиланган тартибда жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга аудиторлик хулосасини тақдим этади.

Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий хисоботи ва молияга дойр бошқа ахборот хақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.

Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан кўп бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва ракобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатдан келиб чиққан холда танлов асосида амалга оширилади.

  1. 35. Якунловчи қоидалар

Акциядорлар хуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари.

Давлат акциядорларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди. Жамиятнинг хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятига давлат органларининг аралашувига йўл қўйилмайди. Давлат органларининг қонунга хилоф харакатлари устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Давлат акциядор сифатида бошқа акциядорлар билан бир қаторда Қонунда белгиланган тенг хуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.

30

35.1. Акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш институтлари.

Акциядорларнинг хуқуқлари:

Қонунда белгиланган ва жамият уставида назарда тутилган мажбуриятларни бажариш

орқали жамиятнинг бошқарув органлари;

* қимматли  қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва фонд биржалари;

* қимматли  қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ихтиёрий бирлашмалари;

* суғурта ташкилотлари;

* қимматли  қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи;

* аудиторлик ташкилотлари;

* хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан химоя қилинади.

Акциядорлар ва қимматли  қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари ўртасида юзага келадиган низолар суд тартибида хал этилади.

35.2. Акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш усуллари.

Акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш:

* хуқуқни тан олиш;

* хуқуқ бузилгунига қадар мавжуд бўлган холатни тиклаш ва хуқуқни бузувчи ёки хуқуқнинг

бузилиши тахдидини юзага келтирувчи хатти-харақатларнинг олдини олиш;

* битимни хақиқий эмас деб топиш ва унинг хақиқий эмаслиги окибатларини қўллаш;

* хуқуқини ўзи химоя қилиш;

* мажбуриятни натура холида ижро этишга қарор қилиш;

* зарарларнинг ўрнини коплатиш;

* неустойка ундириш;

* маънавий зарарни компенсация қилиш;

* хуқуқий муносабатларни тугатиш ёки ўзгартириш орқали амалга оширилади.

Акциядорлар ўз  хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш учун ихтиёрий асосда бирлашмаларга уюшишга хақлидир.

Жамиятнинг акциядорларига тегишли бўлган дивидендлар тўланмаган тақдирда қимматли  қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи мазкур жамият акциядорининг ёки миноритар акциядорлари қўмитасининг мурожаати асосида судга жамиятнинг зиммасига ушбу жамият акциядорларига дивидендлар тўлаш мажбуриятини юклатиш тўғрисида даъво тақдим этишга хақли. Бундай даъвони тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби қонун хужжатларида белгиланади.

Акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш қонун хужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан хам амалга оширилиши мумкин.

35.3. Хусусийлаштирилаётган ташкил от акцияларининг бирламчи  эмиссияси

пайтида мехнат жамоаси аъзоларининг хуқуқларини химоя қилиш.

Акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилаётган давлат ташкилоти мехнат жамоаси аъзоларининг акцияларни олишга бўлган хуқуқларини химоя қилиш қонун хужжатлари билан кафолатланади. Бунда мехнат жамоасининг аъзоларига реализация қилиниши лозим бўлган акциялар сони хар бир алохида холатда давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли бўлган орган томонидан белгиланади.

35.4. Низоларни хал этиш.

Акциядорлик жамиятларининг ташкил  этилиши, фаолияти, қайта ташкил  этилиши ва тугатилиши, шунингдек акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш сохасидаги низолар қонун хужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.

35.5. Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя

қилиш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.

Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Жамият бошқарув раиси.                       М.Юнусов.