Жамиятнинг асосий мақсадлари давлат иқтисодий манфаатлар, ахолининг маиший,ижтимоий-маданий ва бошқа эхтиёжларини қондириш
Ўз фаолиятининг мақсади ва доирасига эришиш учун жамият қуйидагиларни амалга оширади:
* Аҳолини деҳқончилик, озиқ-овқат ва бошқа истеъмол моллари билан кенг ассортиментда таъминлаш;
* Деҳқонларга, озиқ-овқат ҳамда бошқа истеъмол моллари сотувчиларга савдо қилишлари учун зарур маиший шароитлар яратиш;
* Бу сохада зарур тартибларни ўрнатиш учун хуқуқни мухофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари билан ҳамкорликда хуқуқ бузарликларга қарши курашни кучайтириш ва таъминлаш;
* Ахолининг товарлар ва хизматларга бўлган талабларини ўрганиш;
* Бозор худудида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо ва бошқа корхона- ларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг бозорда хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятларига кўмак – ёрдам бериш;
* Бозорда сотилаётган махсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларни ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг истеъмолчилари манфаатларини мухофаза қилиш;
* Бозор худудида фуқоролар, корхона, фермер, жамоа хўжаликларидан қишлоқ хўжалиги ва бошқа истеъмол махсулотларини харид ва савдо қилиш билан шуғулланадиган савдо-харид корхоналари фаолиятини ташкил этиш;
* Юридик ва жисмоний шахсларга турли хил пуллик хизматлар кўрсатиш;
Жамият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга оширишга ҳақлидир.