Ўзбекча Русский

(+998 73) 244 8215

Янгиликлар

Фарғона шахар “Марказий дехқон бозори”  АЖ акциядорлари диққатига!

2021 йил 24 июн куни соат 10:00 да Фарғона шаҳар, Бозор боши кўчаси 1-уй манзили бўйича жамиятнинг маъмурий биносида жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз. Рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади.

Умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:

  1. Жамият бошқарувининг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти ва бизнес режа параметрларини бажариш якунлари бўйича хисоботи.
  2. Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича хисоботи.
  3. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ўткаизлган текширув натижалари тўғрисида жамият тафтишчисининг хисоботи.
  4. Жамиятнинг 2020 молиявий йил якуни бўйича Фарғона шахар “ТТТ-Аудит” аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш, 2021 йил якунлари аудит текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш хамда унинг хизматига тўланадиган энг кўп хақ миқдорини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2021 йил бизнес режасини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимининг бахолаш натижаларилари тўғрисидаги Фарғона шахар “Ишонч ЛТД” ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  8. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш ва уларга тўланадиган компенсация, бадал ва рағбатлантириш пул маблағлар миқдорини тасдиқлаш.
  9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларга тўланадиган компенсация, бадал ва рағбатлантириш пул маблағлар миқдорини тасдиқлаш.
  10. Жамият бошқарув раиси билан мехнат шартномаси муддатини бир йил муддатга узайтириш тўғрисида.
  11. Жамият ижро органи-бошқарув аъзоларини сайлаш.

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши умумий йиғилишида қатнашиш учун 2021 йил 18 июн ҳолатига тузилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзлари билан бирга шахсларини тасдиқловчи хужжат (паспорт), акциядорлар вакиллари эса белгиланган тартиб бўйича ишончнома билан келишлари сўрлади.

Умумий йиғилишга оид қўшимча маълумотлар олиш учун Фарғона шаҳар, Бозор боши кўчаси, 1-уй манзили бўйича жамиятнинг бош офиси биносидаги қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилишларингиз мумкин.