Ўзбекча Русский

(+998 73) 244 8215

ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

 

Фарғона шахар «Марказий дехқон бозори» АЖ

акциядорларининг умумий йиғилиши

2016 йил « 24 » май даги баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

ФАРҒОНА ШАХАР « МАРКАЗИЙ ДЕХҚОН БОЗОРИ » АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ

 


МУНДАРИЖА

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
  2. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 3

III. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.. 3

  1. ТЕКШИРУВЛАРНИ (ТАФТИШЛАР) ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ.. 3
  2. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ БЕКОР ҚИЛИШ… 3
  3. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ.. 3

VII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИНИНГ АЪЗОЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ.. 3

VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 3


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
  1. Мазкур Низом Фарғона шахар «Марказий дехқон бозори» Акциядорлик жамияти (бундан буён – Жамият) Тафтиш комиссиясисининг мақомини, уни сайлаш тартибини, ҳамда унинг функционал мажбуриятларини ва ваколатларини белгилаб беради
  2. Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Жамият уставига биноан ишлаб чиқилган.
  3. Тафтиш комиссияси  жамиятнинг,  унинг  бўлинмалари  ва  хизматларининг, филиаллари ва ваколатхоналарининг фаолияти устидан ички молиявий-хўжалик ва ҳуқуқий назоратни амалга оширувчи орган ҳисобланади.
  4. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, давлат бошқарув органларининг қонуности ҳужжатларига, жамият уставига, мазкур Низомга ва жамиятнинг бошқа ҳужжатларига амал қилади.
II. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
  1. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига билан, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида 5% эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан, кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиб қўйиш орқали амалга оширилади.
  2. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини бажарганида қуйидаги турдаги ишларни, яъни:

–        Жамиятнинг молиявий ҳужжатларини текшириш, мол-мулкини саноқдан ўтказиш бўйича комиссия хулосаси, кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;

–        Жамият номидан тузилган шартномалар, тузилаётган битимларнинг, контрагентлар билан ҳисобларнинг қонунийлигини текшириш;

–        бухгалтерия ва статистик ҳисоб юритилишининг амалдаги меъёрий ҳужжатларга мослигини таҳлил қилиш;

–        Жамиятнинг молиявий аҳволини, унинг тўловга лаёқатлилигини, активларнинг ликвидлигини, ўзининг ва қарзга олган пул маблағларининг ўзаро нисбатларини таҳлил қилиш, Жамиятнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва Жамият бошқарув органлари учун уларнинг молиявий-хўжалик фаолияти масалалари бўйича заҳираларини аниқлаш;

–        маҳсулотлар ва хизматлар етказиб берувчиларига тўловларнинг, бюджетга тўланадиган тўловларнинг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилганлигини, иш ҳақи ва дивидендларнинг, облигациялар бўйича фоизларнинг ҳисобланиши ва тўланиши, бошқа мажбуриятларнинг қопланиши бўйича текширувлар ўтказиш;

–        солиқ инспекция, статистика органлари, давлат бошқарув органлари учун ҳисобот ҳужжатларининг, Жамият балансларининг, йиллик ҳисоботининг, даромадлар ва зарарларнинг тўғри тақсимланганлигини текшириш;

–        Жамият томонидан қимматли қоғозлар ва акциядорлик жамиятлари, шу жумладан тобе (аффилланган) шахслар билан битимлар ёки жамиятда йирик битимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилишиниши текшириш;

–        шу жумладан Жамият Устави билан Тафтиш комиссиясининг ваколатларига киритилган, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг топшириғига кўра бошқа турдаги ишларни амалга оширади.

  1. Тафтиш комиссиясининг мажбуриятлари:

–        амалга оширилган тафтиш текширувлари ва текширувлар натижаларини хулоса, ёзма ҳисоботлар, ёзма докладномалар, Жамият бошқарув органлари мажлисларидаги хабарлар шаклида акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижроия органининг эътиборига ўз вақтида етказиш;

–        Жамиятнинг йиллик бухгалтерия ҳисоботидаги ва Жамиятнинг йиллик ҳисоботига киритиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлигига баҳо бериш;

–        Жамиятнинг молиявий Низомига таъсир кўрсатишга қодир бўлган хатарлар ёки бошқа мажбуриятлар олдида Жамиятнинг қалтислигига баҳо бериш;

–        Жамиятнинг йиллик фаолияти якунлари бўйича, шунингдек исталган вақтда шахсларнинг ташаббусига кўра қонунчилик, Жамият Устави ва мазкур Низомга биноан Жамиятнинг молиявий-хўжалик фолиятини тафтиш қилиш;

–        Тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифаларини бажарганларида фойдаланиши мумкин бўлган тижорат сирига риоя қилиш, махфий ҳисобланадиган маълумотларни ошқора қилмаслик. Агар Тафтиш комиссиясининг ишига Тафтиш комиссиясининг аъзолари бўлмаган шахслар экспертлар сифатида жалб қилинсалар, унда улар тижорат сирига риоя қилишини ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Уларнинг ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик тафтишда иштирок этишга жалб қилинган Тафтиш комиссияси аъзоларига юклатилади;

–        акциядорларнинг Жамият бошқарув органлари ва мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаркатлари устидан берилган шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

–        Жамиятнинг   ишлаб   чиқариш-хўжалик,   молиявий,   ҳуқуқий   фаолиятида аниқланган камчиликлар ёки Жамият манфаатларида юзага келган аниқ хатарлар Жамиятнинг бошқарув органлари томонидан ҳал қилиниши талаб қилинган тақдирда, кузатув кенгаши мажлислари чақирилишини, навбатдан ташқари умумий йиғилишлар чақирилишини талаб қилиш.

  1. Текширувлар ўтказилганда Тафтиш комиссиясининг аъзолари текширув мазмунига киритиладиган барча ҳужжатлар ва материалларни батафсил тарзда ўрганишлари лозим. Тафтиш комиссиясининг аъзолари нотўғри хулосалар учун, чораси акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланадиган жавобгарликка эгадирлар.
  2. Тафтиш комиссиясининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этишлари ва ваколатлари доирасида йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоб беришлари шарт.
III. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
  1. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини тегишли тарзда бажариши учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

–        Жамиятнинг ҳар қандай молиявий ҳужжатларини, Жамиятни саноқдан ўтказиш комиссиясининг ҳужжатларини ҳам ўз ичига олган ҳолда, кўрсатилган ҳужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари билан таққослаш;

–        Жамият бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахсларидан ўзининг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш. Кўрсатилган ҳужжатлар ва материалларни тафтиш комиссиясига у сўралгандан кейин икки кун мобайнида тақдим этиш;

–        Жамиятнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида камчиликлар ёки Жамият манфаатлари учун бошқа хатарлар аниқланган ҳолларда, (бир овоздан қабул қилинган қарор билан) акциядорларнинг умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;

–        кузатув кенгашининг мажлисини чақиришни талаб қилиш. Кузатув кенгашининг Раиси Тафтиш комиссиясига унинг талабига кўра кузатув кенгашининг мажлисини чақиришни рад этишга ҳақли эмас;

–        унинг ҳар қандай аъзосининг таклифига кўра кузатув кенгашининг мажлисларида иштирок этиш;

–        Жамиятнинг бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари олдида Жамият ходимларининг жавобгарлиги ҳақидаги масалани қўйиш, мансабдор шахслар томонидан Жамият томонидан қабул қилинадиган низомлар, қоидалар ва йўриқномалар бузилган тақдирда, уларни ҳам киритган ҳолда;

–        Жамиятнинг молиявий ҳисоботларни Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига биноан чоп этишга ўтишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг ишида иштирок этиш;

– қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, Тафтиш комиссиясида ишлаганлиги учун мукофотлар ва (ёки) харажатлар учун компенсация олиш;

– қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига биноан бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.

  1. Тафтиш комиссияси аъзоси:

–        Тафтиш комиссияси кечиктирмасдан ҳал қилиниши талаб қилинадиган камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссиянинг фавқулотда мажлисини чақирилишини талаб қилишга;

–        Тафтиш комиссиясининг хулосаларига норозилигини ёзма равишда ифода этишга ва уни Жамият акциядорлари умумий йиғилиши эътиборига етказишга ҳақли.
IV. ТЕКШИРУВЛАРНИ (ТАФТИШЛАР) ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
  1. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) Жамиятнинг бир йиллик фаолияти якунлари бўйича амалга оширилади.
  2. Тафтиш комиссияси Жамиятнинг йиллик ҳисоботининг олдиндан тасдиқланганлиги ҳақидаги ҳисобот кўриб чиқиладиган кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган санадан 3 кундан кечиктирмасдан, Жамиятнинг йиллик ҳисоботига киритиладиган ва йиллик бухгалтерия балансида таркиб топган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи ёки рад этувчи хулоса ва Жамият молиявий-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) натижалари бўйича ҳисоботни ўз хулосалари билан бирга кузатув кенгашига тақдим этади
  3. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг навбатдан ташқари текшируви: – акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра; – кузатув кенгашининг қарорига кўра;

–        Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисмига (ҳаммасига) эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби бўйича;

–        Тафтиш комиссиясининг ўзининг ташаббуси билан ўтказилади.

  1. Навбатдан ташқари текширув (тафтиш) ҳақидаги қарор Жамият акциядорлари умумий йиғилишида акциядорларнинг – йиғилишда иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Тафтиш комиссияси текширувга (тафтиш қилишга) акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли баённомаси олингандан сўнг киришади.
  2. Навбатдан ташқари текширув (тафтиш қилиш) ҳақидаги қарор кузатув кенгаши томонидан унинг мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан, сиртдан овоз берилган ҳолларда (сўров йўли билан) кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Мазкур қарор Тафтиш комиссиясининг Раиси номига юборилади ва унинг қабул қилиниши учун овоз берган кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан имзоланади.
  3. Камчиликлар аниқланган тақдирда, Тафтиш комиссиясининг аъзоси Тафтиш комиссияси Раисига Тафтиш комиссиясининг қарорини талаб қилувчи аниқланган камчиликларнинг ёзма баёнини юборади.

Талабнома олингандан сўнг 3 иш куни ичида Тафтиш комиссиясининг Раиси Тафтиш комиссияси мажлисини чақириши шарт.

Тафтиш комиссияси томонидан текширув (тафтиш қилиш) ўтказиш ҳақидаги қарори қабул қилинганда, Тафтиш комиссияси Раиси текширувни (тафтиш қилишни) ташкил этиши ва уни ўтказишга киришиши лозим.

  1. Жамият акиядорлари томонидан навбатдан ташқари текширув (тафтиш қилиш) ўтказиш ҳақида талаблар қўйилганда:

а) Акционерлар – текширув (тафтиш қилиш) ташаббускорлари Тафтиш комиссиясига қуйидагилардан иборат бўлган ёзма талабнома юборадилар:

–        акциядорларнинг Ф.И.О. (номи);

–        уларга тегишли бўлган акциялар ҳақидаги маълумотлар (сони, тоифаси, тури);

–        мазкур талабнинг ишончли асосномаси.

Талабнома акциядор ёки унинг ишончли вакили томонидан имзоланади. Агар талабнома ишончли вакил томонидан имзоланадиган бўлса, унда ишончнома илова қилинади.

Ташаббус акциядордан – юридик шахслардан чиққан ҳолларда,унинг уставига биноан ишончномасиз амал қилувчи юридик шахс вакилининг имзоси, мазкур юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланади. Агар талабнома унинг номидан ҳаракат қилувчи юридик шахснинг вакили томонидан имзоланган бўлса, унда талабномага ишончнома илова қилинади.

б) текширув (тафтиш қилиш) ўтказиш ташаббускорларининг талабномаси, Жамиятнинг канцеляриясига берилаётганлиги ёки топширилаётганлиги ҳақидаги хабардор қилинган ҳолда, буюртма хат билан Жамият манзилига Тафтиш комиссиясининг Раиси номига юборилади.

Талабнома қўйилган сана у топширилганлиги ёки Жамиятнинг канцеляриясига топширилаётганлиги ҳақидаги хабарноманинг санаси бўйича аниқланади.

в) талабнома тақдим этилган санадан бошлаб 10 иш куни ичида Тафтиш комиссияси Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича навбатдан ташқари текшириш (тафтиш қилиш) ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинган бўлиши ёки тафтиш ўтказишдан асосланган рад жавоб бериши керак.

г) текшириш (тафтиш қилиш) ўтказишга рад жавоб бериш Тафтиш комиссияси томонидан қуйидаги ҳолларда берилади:

–        агар талабнома қўядиган акциядорлар, талабнома қўйиш санасига умумий йиғилишнинг барча ваколатлари масалалари бўйича овоз бериш ҳуқуқини берувчи овоз берувчи акцияларнинг ушбу зарур миқдорининг эгалари бўлмасалар;

–        акциядорлар  реестрида  рўйхатдан  ўтмаган  ёки  тегишли  акциядорларнинг ваколатлилик ваколатларига эга бўлмаган акциядорлар талабнома қўяётган ташаббускорлар сифатида чиқаётган бўлсалар;

–        талабномада текширув (тафтиш ўтказиш) сабаби кўрсатилмаган бўлса;

–        текширув (тафтиш) ўтказиш сабаблари саналган далиллар бўйича, текширув (тафтиш) Тафтиш комиссияси томонидан ўтказилган ва хулоса тасдиқланганда;

–        талабномада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда;

–        талабнома   қонунчиликка   ва   Ўзбекистон   Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига ёки Жамият уставига мос келмаганда.

  1. Текширувлар (тафтишлар) ўтказилганда, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, текширувга алоқаси бўлган барча мавжуд ва олинган ҳужжатлар ва материалларни ўрганиб чиқишлари лозим.
  2. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси, шу жумладан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларидан келиб чиққан ҳолда Жамият молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижалари бўйича хулоса тузади, ва у қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

–        Жамиятнинг ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш;

–        молиявий-хўжалик фаолият амалга оширилганда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартибининг ҳамда қонунчиликнинг бузилганлиги борасидаги далиллар ҳақидаги маълумотлар.

Мазкур хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида тингланади.

  1. Жамият молиявий-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) ташаббускорлари, Тафтиш комиссияси томонидан текширув (тафтиш) ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилгунларига қадар исталган вақтда, тафтиш комиссисини хабардор қилган ҳолда, ўзининг талабномасини чақириб олишга ҳақлидир.
  2. Тафтиш комиссияси ҳар чоракда Жамият кузатув кенгашининг мажлисига жамиятда тобе (аффилланган) шахслар билан битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, ҳамда бундай битимлар тузилишига қонунчилик талабларига ва ички ҳужжатларга риоя қилиниши ҳақида хулоса киритади.
V. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ БЕКОР ҚИЛИШ
  1. Жамият Тафтиш комиссиясига номзодлар киритиш ҳақида таклифлар киритиш, кузатув кенгаши томонидан киритилган таклифлар бўйича қарорларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 63- ва 65-моддаларига ва Жамият Уставига биноан амалга оширилади.
  2. Номзодларни Тафтиш комиссиясига кўрсатиш бўйича таклифлар ёзма шаклда, Жамитя манзилига буюртма хат юбориш орқали киритилади ёки Жамият канцеляриясига топширилади.

Таклифларни киритиш санаси почта жўнатмасининг санаси ёки у Жамият канцеляриясига топширилган сана бўйича аниқланади.

Таклиф акциядорнинг ўзи ёки унинг ишончли шахси томонидан имзоланади, агар таклиф ишончли шахс томонидан имзоланадиган бўлса, унда ишончнома илова қилинади.

Агар ташаббус акциядордан – юридик шахсдан чиққан бўлса, унда ишончномасиз уставга биноан ҳаракат қилувчи юридик шахк вакилининг имзоси, мазкур юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланади. Агар талабнома юридик шахснинг номидан ҳаракат қилувчи юридик шахс вакили томонидан имзоланган бўлса, унда талабномага ишончнома илова қилинади.

Олий маълумотга ва икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган шахс, Тафтиш комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.

  1. Тафтиш комиссияси акциядорлар умумий йиғилиши томонидан 3 кишидан иборат бўлган таркибда, акциядорар – йиғилишда иштирок этувчи Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаларининг кўпчилик овози билан бир йил муддатга сайланади. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида кузатув кенгаши аъзолари бўлишлари, ҳамда ушбу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлашлари мумкин эмас. Биргина шахснинг ўзи Тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч марта сайланиши мумкин эмас.
  2. Тафтиш комиссияси Раис ва Котибни ўз таркиби ичидан сайлайди. Тафтиш комиссиясининг Раиси ва Котиби Тафтиш комиссияси мажлисида комиссиянинг сайланган аъоларининг умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.

Тафтиш комиссияси, Тафтиш комиссиясини ва кузатув кенгашини ўзининг Тафтиш комиссиясидаги ишини тўхтатишидан бир ой аввал ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўз Раиси ва Котибини исталган вақтда қайта сайлашга ҳақли.

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзоси,Тафтиш комиссиясини ва кузатув кенгашини ўзининг ишини тўхтатишидан бир ой аввал ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ўз ташаббуси билан унинг таркибидан чиқишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда, акциядорлар умумий йиғилиши яқин орада бўлиб ўтадиган йиғилишда Тафтиш комиссияси аъзосини алмаштиришни амалга оширади.
  2. Тафтиш комиссияси алоҳида аъзоларининг ёки бутун таркибининг ваколатлари, акциядорлар – йиғилишда иштирок этаётган Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилинадиган акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан, қуйидаги асосларга кўра муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин:

–        3 мартадан ортиқ узрсиз сабабларга кўра Тафтиш комиссиясининг ишида иштирок этмаслик;

–        текширувлар ўтказилганда Тафтиш комиссиясининг аъзолари (аъзоси) Жамият Тафтиш комиссиясининг нготўғри хулоса чиқаришига олиб келган текширув мавзусига тегишли бўлган ҳужжатлар ва материалларни нотегишли тарзда ўрганган бўлсалар;

– Тафтиш комиссиясининг алоҳида аъзолари ёки Тафтиш комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 23-банди бажарилмаганда;

– Жамият учун ноқулай оқибатларга олиб келган, Тафтиш комиссияси аъзолари томонидан бошқа ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликларнинг) содир этилиши.

  1. Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони Жамият уставида ва мазкур Низомда назарда тутилган сонининг ярмидан кам бўлиб қолса, кузатув кенгаши Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт.

Тафтиш комиссияси ваколатлари муддатидан илгари бекор қилинган ҳолларда, Тафтиш комиссиясининг янги сайланган аъзоларининг ваколатлари акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида Тафтиш комиссиясини сайлагунларига қадар амалда бўлади.

  1. Агар навбатдан ташқари умумий йиғилиш Тафтиш комиссияси яхлит таркибининг ёки унинг алоҳида аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари бекор қилган тақдирда, ва бунинг натижасида уларнинг сони сайланган таркибнинг ярмидан кам бўлиб қолса, мазкур қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат давомида кузатув кенгаши, Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш ҳақида кун тартибини белгилаган ҳолда, навбатдан ташқари умумий йиғилиш чақириш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.

Тафтиш комиссияси таркибига номзодлар бўйича таклифларни қонунчиликка ва Жамият уставига биноан бошқарув органларига ва Жамиятнинг назорат органларига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар киритишлари мумкин.

VI. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ
  1. Тафтиш комиссияси барча масалаларни ўз мажлисларида ҳал қилади. Тафтиш комиссиясининг мажлислари тасдиқланган режа бўйича, шунингдек текширув ёки тафтиш ўтказилишидан аввал ва уларнинг натижалари бўйича ўтказилади.
  2. Тафтиш комиссиясининг мажлиси, агар унда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса қонуний ваколатга эга бўлади. Тафтиш комиссиясининг барча мажлислари кундузги шаклда ўтказилади.
  3. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга. Тафтиш комиссиясининг ҳужжатлари ва хулосалари мажлисда иштирок этаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Тафтиш комиссияси Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари комиссия қароридан рози бўлмаган тақдирда, мажлис баённомасида муҳим фикр билдиришга ва уни кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишининг эътиборига етказишга ҳақли.

  1. Тафтиш комиссиясининг Раиси:

–        мажлислар чақиради ва ўтказади;

–        Тафтиш комиссиясининг жорий ишини ташкил этади;

–        кузатув кенгашининг, акциядорларумумий йиғилишининг мажлисларида уни тақдим этади;

–        унинг номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

  1. Раис бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини, Тафтиш комиссияси аъзоларининг мажлисида иштирокчилари кўпчилигининг қарори бўйича, Тафтиш комиссияси аъзоларидан бири амалга оширади.
  2. Тафтиш комиссиясининг Котиби:

–        унинг мажлисларининг баённомаларини олиб борилишини ташкил этади;

–        Тафтиш комиссиясининг тегишли ҳужжатлари ва хулосаларини олувчиларнинг манзилларига етказади.

VII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИНИНГ АЪЗОЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ
  1. Тафтиш комиссиясининг аъзоларига улар томонидан амалга оширилган ишлар ва қонунчилик ва мазкур Низом билан белгиланган ҳисоботларни (хулосаларни) тақдим этганликлари учун мукофот тўланади.
  2. Тафтиш комиссияси ишларининг натижалари ва ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этилиши Тафтиш комиссиясининг Раисига ва унинг аъзоларига тўланадиган мукофотлар суммасини белгилаш учун асос сифатида хизмат қилади.
  3. Мукофот миқдори (Тафтиш комиссиясининг 1 аъзоси учун 1 календар ой ҳисобида) энг кам иш ҳақининг 7 баравар миқдорида белгиланади ва ҳар ойда тўланади.
  4. Агар Тафтиш комиссиясининг хулосалари ҳар чоракда кузатув кенгашига киритилмаса, мукофот тўланмайди.
  5. Бунда, Тафтиш комиссиясининг Раисига тўланадиган мукофот учун Тафтиш комиссиясининг аъзосига тўланадиган мукофотнинг 1,2 баравардан ортиқ бўлмаган миқдорида оширилган коэффициент белгиланади.
VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
  1. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка эга бўладилар.
  2. Агар мазкур Низомнинг алоҳида моддалари Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва ёки Жамият Уставига зид келган тақдирда, унда ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва унинг мазкур моддалар билан тартибга солинадиган қисмида, мазкур Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар, Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва ёки Жамият Устави нормаларига амал қилиш керак.