Ўзбекча Русский

(+998 73) 244 8215

Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом

Фарғона шахар  «Марказий дехқон бозори » АЖ

акциядорларининг умумий йиғилиши

2012 йил « 12 » июн даги баённомаси билан

                     «ТАСДИҚЛАНГАН»

ФАРҒОНА ШАХАР « МАРКАЗИЙ ДНХҚОН БОЗОРИ » АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
КУЗАТУВ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ

 


МУНДАРИЖА

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
  2. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ.. 3

III. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ, ТАЙИНЛАШ ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ БЕКОР ҚИЛИШ… 3

  1. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ.. 3
  2. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСИ.. 3
  3. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 3

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.. 3

VIII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ.. 3

  1. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 3


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Фарғона шахар «Марказий дехқон бозори» Акциядорлик жамиятининг (бундан буён – Жамият) Уставига биноан ишлаб чиқилган, ҳамда жамият кузатув кенгашининг мақомини, унинг аъзоларининг сайланишини, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради ва фаолиятини тартибга солади.
  2. Кузатув кенгаши жамиятнинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонунчилик ва жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш – бундан мустасно.
  3. Кузатув кенгаши аъзолари ўртасидаги функцияларни тақсимлаш Кузатув кенгаши раиси томонидан Кузатув кенгашининг ҳар бир маълум аъзоси учун амалга оширилади.
II. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
  1. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Жамият ижроия органининг жамиятни ривожлантириш стратегиясини ривожлантиришга эришиш бўйича кўриладиган чоралар тўғрисидаги ҳисоботини доимий равишда тинглаб борган ҳолда, жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар – бундан мустасно;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш; ўтказиладиган санаси ва жойини белгилаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳал этиш учун киритиш;

мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

Жамият кузатув кенгаши бошқарувининг аъзоларини (унинг раисидан ташқари) ташкил этиш, сайлаш, тайинлаш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари бекор қилиш;

танловни эълон қилиш муолажаларини, танловнинг объектив мезонларини, унинг натижаларига кўра замонавий тарзда фикрлайдиган, юқори малакали, замонавий талабларга жавоб бера оладиган янги раҳбарларни, ҳамда чет эл менежерларининг ёлланишини тасвирлаб, раҳбарлик лавозимларига конкурс танлови регламентини тасдиқлаган ҳолда Ижроия органи раҳбари лавозимига ва унинг аъзолари конкурсини ташкил этиш;

жамият ижроия органига тўланадиган мукофот ҳақлари ва (ёки) компенсациялар миқдорини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015йилдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сонли қарори билан белгиланган асосий самарадорлик кўрсатгичларини бажариш учун кўрсатиб ўтилган тўловларини белгилаш;

корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолият юритиш тартибини белгилаб берадиган низомни тасдиқлаш;

жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ҳамда ҳар чоракда унинг ҳисоботларини тинглаб бориш;

жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор бўлган ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

аудиторлик текшируви ўтказиш, шу жумладан Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига биноан тузилган, жамият молиявий ҳисоботи ташқи аудити ўтказилганлиги ҳақида қарор қабул қилиш;

аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматлари учун тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида;

жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофотлар ва компенсацияларнинг миқдорлари бўйича тавсиялар бериш;

дивидендлар миқдори, уларни тўлаш шакли ва тартиби бўйича тавсиялар бериш;

жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;

жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш (улар акциядорлик жамияти ёки масъуляти чекланган жамият шаклида ташкил этилади);

йирик         битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш, ва бунда Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 8-бобига биноан, бундай битимлар тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада миқдори жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан то эллик фоизигача бўлган миқдорини ташкил этувчи мол-мулк, баланс қиймати ёки харид қилиш қиймати унинг мазмуни бўлиши мумкин;

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 9-бобига биноан, жамиятнинг тобе (аффилланган) шахси билан битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Қонунчилик билан белгиланган тартибда, жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотларида иштироки билан боғлиқ бўлган битимлар тузиш;

Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан конвертация қилинадиган акциялар чиқариши тўғрисида қарор қабул қилиш;

ҳосилавий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Жамиятнинг корпоратив облигацияларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)ни ошириш, ҳамда жамият уставига Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)ни ошириш ва жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ бўлган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласи чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, ва уларнинг матнини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 34-моддасига биноан, акцияларни жойлаштириш (биржа ва ташкил этилган қимматли қоғозлар биржадан ташқари бозорларида қўйиш) нархини белгилаш;

Ахборот сиёсати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

бизнес-режага миқдори ҳомийлик ёки хайрия ёрдами кўрсатиш учун қўйилган сумманинг йигирма фоизидан ортиғини ташкил этган хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун конкурс асосида мустақил ташкилотни жалб қилиш;

  1. Жамият Кузатув кенгаши Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини жорий этиш учун қуйидагиларни амалга оширали:

жамият Ижроияия органи, ички назорат органлари, жамиятда тузилган коллегиал органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, зарурат туғилганда эса жамиятни ривожлантириш режаларини ва унда белгиланган мақсадларга эришиш мониторингини ишлаб чиқишни ташкил этиш учун экспертларни жалб қилиш;

АЖ ташкилий тузилмасининг қонунчилик талабларига мослигини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва доимий равишда баҳолаш, ҳамда ҳар йилги молиявий ҳисоботларни Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига биноан чоп этишга ўтилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини жорий этилиши устидан назорат олиб бориш.

  1. Қонунчилик ва жамият уставига мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига бошқа масалаларни ҳам ҳал этишни киритиш мумкин.
  2. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
III. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ, ТАЙИНЛАШ ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ БЕКОР ҚИЛИШ
  1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Қонун ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар.
  2. Жамият кузатув кенгашининг миқдор таркиби жамият устави билан белгилаб қўйилади. Бунда жамият Кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (унинг уставида назарда тутилган Кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15% кам бўлмаган) мустақил аъзосини киритади.
  3. Кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (унинг уставида назарда тутилган Кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15% кам бўлмаган) мустақил аъзоси киритилади. Бунда мустақил аъзонинг номзодини кўрсатиш акциядорлар томонидан уларнинг келишувига кўра амалга оширилади. Жамиятнинг мустақил аъзоси кўрсатилмаган ҳолда, Кодекснинг мазкур тавсияларига риоя этилмаганлик сабаблари ҳақидаги маълумот чоп этилади.
  4. Кузатув кенгашининг мустақил аъзоларига қўйиладиган мезонлар, Корпоратив бошқарув кодексида белгилаб қўйилган.
  5. Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар, чекланмаган ҳолда қайта сайланишлари мумкин.
  6. Жамият ижроия органининг раҳбари ва унинг аъзолари Жамият Кузатув кенгашига сайланишлари мумкин эмас.
  7. Ушбу Жамиятнинг ўзида меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлаёган шахслар Жамият Кузатув кенгаши аъзолари бўла олмайдилар.
  8. Кузатув кенгаши сайланган аъзосининг ваколатларини муддатидан илгари бекор қилиш, акциядор ўзгарганда, Кузатув кенгаши аъзоси томонидан ўз мажбуриятларини бузган тақдирда, Кузатув кенгашининг тегишли аризаси мавжуд бўлганда ва бошқа асосларга кўра, акциядорлар умумий йиғилишининг қарори бўйича амалга оширилади.
  9. Жамият Кузатув кенгаш таркибига сайланадиган шахслар корпоратив бошқарувчи малакавий шаҳодатномасига (давлат улушига эга бўлган жамият учун) ёки Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг сертификатига, олий маълумотга ва 2 йилдан кам бўлмаган амалий иш тажрибасига эга бўлишлари керак.
  10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сайловлари кумулятив овоз бериш йўли билан амалга оширилади.
  11. Кумулятив тарзда овоз берилганда ҳар бир акциядорга тегишли бўлган овозлар сони, Жамият Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахсларнинг сонига кўпайтирилади, ва акциядор шу тарзда олинган овозларни тўлиқ бир номзодга беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
  12. Энг кўп сон овозлар тўплаган номзодлар Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланадилар.
IV. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ
  1. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.
  2. Жамият кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
  3. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.
  4. Жамият кузатув кенгашининг раиси йўқлигида унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.
V. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСИ
  1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссиясининг, жамият ижроия органининг, шунингдек жамият овоз берувчи акцияларининг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорининг эгаси ҳисобланадиган акциядор (акциядорлар)нинг талабига биноан чақирилади.
  2. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Мажлисда мажбурий тарзда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

Ижроия органининг йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисидаги, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги, жамиятнинг таркибига кирадиган корхоналарнинг уларнинг бизнес-режалари, ҳамда жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари билан тасдиқданган кўрсатгичларига эришиш ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;

Ички аудит хизматининг ҳисоботи;

Тафтиш комиссиясининг жамиятдаги тобе (аффилланган) шахслар билан битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, ҳамда бундай битимлар тузиш учун қонунчилик ва жамиятнинг ички ҳужжатларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосаси.

  1. Жамият Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум, Жамият Кузатув кенгаши сайланган аъзоларининг сонидан етмиш беш фоиздан кам бўлмаслиги керак.
  2. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолса, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг ана шундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга, шунингдек директор ваколатлари муддатидан илгари бекор қилинган ҳолларда, унинг вазифаларини вақтинчалик ижроия этувчини тайинлашга ҳақлидир.
  3. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва жамият уставида назарда тутилган ҳоллар – бундан истисно. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
  4. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлиб қолган ҳолларда, жамият кузатув кенгаши раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.

Жамият устав фондини (капиталини) ошириш масалалари бўйича ва уставга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоз билан қабул қилинади.

  1. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига ёки учинчи шахсга беришига йўл қўйилмайди.
  2. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар шахслар;

мажлиснинг кун тартиби;

овоз  беришга     қўйилган    масалалар, улар юзасидан   ўтказилган овоз бериш якунлари;

қабул қилинган қарорлар.

  1. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси, баённоманинг тўғрилиги учун жавобгар бўлган, мажлисда иштирок этган жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади.
  2. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси Жамият директорига ижро учун у имзоланган кунда берилади. Кузатув кенгаши томонидан акциядорлар умумий мажлисини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур қарор ҳақидаги маълумот Жамият директорига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган кунда берилади.
  3. Кузатув кенгашининг мажлиси сўров йўли билан ҳам ўтказилиши мумкин, тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати ва ижроия органининг ҳисоботлари тингланадиган мажлисдан ташқари. Бунда Жамият кузатув кенгашининг мажлисининг қарорлари Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан сиртқи овоз бериш (сўров) йўли билан қабул қилиниши мумкин.

Техникавий воситалар, Кузатув кенгаши аъзоларини идентификациялаш воситалари мавжуд бўлганда, Кузатув кенгашининг мажлислари видео-конференц-алоқа режимида ўтказилиши мумкин.

VI. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
  1. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

–        Кузатув кенгаши мажлисида шахсан иштирок этиш, регламент билан ажратилган вақт доирасида мажлисда муҳокама қилинадиган масала бўйича сўзга чиқиш;

–        Кузатув кенгашининг қарорига кўра Жамиятнинг маълум давр вақти оралиғидаги фаолияти, унинг ривожлантириш режалари ҳақидаги маълумотларини олиш;

–        қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Кузатув кенгашида ишлаганлиги учун мукофот ва (ёки) компенсация олиш;

–        қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш;

–        Кузатув кенгаши аъзолари, ижроия органи, АЖ ходимлари ва жалб қилинган экспертлар (профилли олий ўқув юртлари ва бошқаларнинг тегишли профилдаги мутахассислари, ўқитувчилар таркиби) ичидан, кузатув кенгаши қошида тегишли масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлар), шу жумладан низоли вазиятлар бўйича, аудит бўйича, кадрлар бўйича ва бошқа масалалар бўйича қўмиталар тузиш.

  1. Кузатув кенгаши аъзосининг мажбуриятлари:

–        Жамият билан битим тузилганда, мўлжалланаётган битим тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг аҳамиятга молик бўлган шартларини батафсил тарзда кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юбориш йўли билан Жамият томонидан битим тузилганда ўзининг тобелиги (аффилланганлиги) тўғрисида хабардор қилиш;

–        ўзининг лавозим мажбуриятларини виждонан, шунингдек Жамият манфаатлари йўлида энг яхши деб ҳисоблаган усулда амалга ошириш;

–        қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга эга.

  1. Кузатув кенгашининг аъзолари Жамиятнинг имкониятларидан (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, Жамият фаолияти ва режалари ҳақидаги маълумотлардан) шахсий бойлик орттириш мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар.
VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
  1. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширганларида ва мажбуриятларини бажарганларида Жамият манфаатлари йўлида ҳаракат қилишлари лозим, бунда қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига биноан Жамият олдида жавобгарликка эга бўладилар.
  2. Агар бир неча шахс жавобгарликка эга бўлсалар, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарликлари солидар ҳисобланади.
  3. Овоз беришда иштирок этмаган ёки Жамиятга зарар етказилишига олиб келган қарорга қарши овоз берган Кузатув кенгаши аъзолари жавобгарликка эга бўлмайдилар, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 90-моддасида белгиланган ҳолатлар – бундан мустасно.
  4. Жамият ёки Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар), Жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Кузатув кенгаши аъзосига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
VIII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ
  1. Кузатув кенгаши аъзоларига, Жамият корпоратив бошқарув тизими ва фаолиятининг молиявий натижаларининг мустақил баҳоланиши бўйича мукофот тўланади.
  2. Жамият ҳар ойда (ҳар чоракда, ҳар олти ойда, ҳар йили) Жамият корпоратив бошқарув тизими ва фаолиятидаги молиявий натижаларининг мустақил баҳолашни ўтказиб туради.
  3. Мустақил баҳолаш натижалари Кузатув кенгаши раисига ва аъзоларига тўланадиган мукофотлар суммасини белгилаш учун асос сифатида хизмат қилади.
  4. Мустақил ташкилот билан тузилган шартномага биноан, Кузатув кенгаши фаолиятининг натижалари қониқарсиз, паст, қониқарли ва юқори деб тан олиниши мумкин.
  5. Мукофот миқдори (Кузатув кенгаши 1 аъзосига 1 календар ой ҳисобида) қуйидаги тартибда белгиланади:

агар қониқарсиз деб тан олинган бўлса – мукофот ҳисобланмайди ва тўланмайди;

агар паст деб тан олинган бўлса – мукофот энг кам иш ҳақи миқдорининг 7 миқдорида ҳисобланади ва тўланади;

агар қониқарли деб тан олинган бўлса – мукофот энг кам иш ҳақи миқдорининг 17 миқдорида ҳисобланади ва тўланади;

агар олий деб тан олинган бўлса – мукофот энг кам иш ҳақи миқдорининг 20 миқдорида ҳисобланади ва тўланади.

Бунда, Кузатув кенгаши Раисига тўланадиган мукофот учун, Кузатув кенгаши аъзосига тўланадиган мукофотнинг 1,2 баравар миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда оширилган коэффициент белгиланади.

IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
  1. Кузатув кенгаши аъзоларини зарур материаллар билан таъминлаш, шунингдек акциядорлар ва инвесторлар билан ўзаро муносабатлари учун жавобгар – Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси (бўлими) ёки қимматли қоғозлар бўйича мутахассис ёки корпоратив котиб саналади.
  2. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка эга бўладилар.
  3. Агар мазкур Низомнинг алоҳида моддалари Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Уставига зид келган тақдирда, унда ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва унинг мазкур моддалар билан тартибга солинадиган қисмида, мазкур Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар, Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Устави нормаларига амал қилиш керак.