Ўзбекча Русский

(+998 73) 244 8215

Дивиденд сиёсати тўғрисида низом

Фарғона шахар  «Марказий дехқон бозори» АЖ

акциядорларининг умумий йиғилиши

2016 йил « 24 » май даги баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

ФАРҒОНА ШАХАР « МАРКАЗИЙ ДЕХҚОН БОЗОРИ » АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ДИВИДЕНД СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ

 МУНДАРИЖА

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
  2. ДИВИДЕНДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ 3

III. ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ.. 3

  1. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 3
  2. АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБИ.. 3
  3. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 3


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  1. Фарғона шахар «Марказий дехқон бозори» акциядорлик жамиятининг мазкур низоми (матн бўйича кейинги ўринларда «Низом») Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, «Марказий дехқон бозори» АЖ акциядорлик жамиятининг (матн бўйича кейинги ўринларда «Жамият») уставига, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига ва Жамиятнинг бошқа меёрий ҳужжатларига мувофиқ тузилган.

Мазкур Низомда «Фарғонадонмахсулотлари» АЖ дивиденд сиёсатида акс эттирилиши ва ифода топиши зарур бўлган умумий масалалар кўрилади.

  1. Жамиятнинг дивиденд сиёсати акциядорларнинг фаровонлигини юксалтириш ва Жамият капиталлашуви ўсиб боришини таъминлашга йўналтирилгандир. Низом акциядорларни ва бошқа манфаатдор шахсларни Жамиятнинг дивиденд сиёсати тўғрисида хабардор этиш мақсадини кўзда тутади.

Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгашининг акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга ёндашувини белгилайди.

Жамият акциядорларига дивидендлар тўлови билан боғлиқ бирор-бир масала Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни меъёрлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий (норматив) ҳуқуқий ҳужжатлари, Жамият Устави ва мазкур Низом билан ҳал қилинмаган ҳолатда, ушбу масала акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш заруратига асосланган ҳолда ҳал қилиниши керак.

  1. Мазкур дивиденд сиёсати 2017-2020 йиллар даври учун ишлаб чиқилган.

Жамият ушбу даврда дивидендлар тўловига соф фойдасининг энг камида 50% ажратилишини мақсад қилган. Қолган маблағлар келгусида Устав фондига энг кўпи билан 45% ва захира фондини тўлдириш учун энг камида 5%ини капиталлаштириш орқали Жамиятни ривожлантиришга йўналтирилади.

  1. Жамият капиталлаштириш ўсишини акциядорларнинг Жамият акцияларидан даромадлар олиш бўйича қонуний мулкий манфаатларини қондиришнинг асосий усули сифатида баҳолайди. Жамиятнинг дивиденд сиёсати акцияларнинг бозор қийматини ошириш мақсадида Жамият томонидан олинган фойданинг истеъмол қилинадиган ва капиталга айлантириладиган қисмлари ўртасидаги нисбатларни оптималлашдан иборат.
  2. Жамиятнинг дивиденд сиёсати қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:

– шаффофлик тамойили – дивиденд сиёсатини амалга оширишда иштирок қилаётган Томонларнинг вазифалари ва жавобгарликлари, шу жумладан дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ахборот белгиланиши ва ошкор қилинишини назарда тутади;

– ўз вақтида тамойили – дивиденд тўловларини амалга оширишда вақтинчалик чегаралар белгиланишини назарда тутади;

– асосланганлик тамойили – дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида қарор Жамият томонидан ижобий молиявий натижаларга эришилган тақдирдагина, Жамиятнинг ҳақиқий молиявий аҳволига асосланиб ривожланиш режалари ва унинг инвестиция дастурлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши мумкинлигини назарда тутади;

– адолатлилик тамойили – акциядорлар дивидендлар тўлови, миқдори ва тартиби тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар юзасидан ахборот олишда тенг ҳуқуқлар таъминланишини назарда тутади; изчиллик тамойили – дивиденд сиёсати тадбирлари ва тамойилларининг қатъий ижро қилинишини назарда тутади;

– ривожланиш тамойили – Жамиятнинг стратегик мақсадлари ўзгариши туфайли дивиденд сиёсати қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва корпоратив бошқарув тадбирларини яхшилаш доирасида дивиденд сиёсати доимий такомиллаштирилишини назарда тутади;

– барқарорлик тамойили – Жамиятнинг дивидендлар тўлови барқарор даражасини таъминлашга интилишини назарда тутади.

  1. Жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарорлар қабул қилиш (эълон қилиш) Жамият ҳуқуқи ҳисобланади. Акциядорлар умумий йиғилиши акциялар бўйича дивидендлар тўлови ёки тўланмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
  2. Эълон қилинган дивидендлар тўлови Жамият вазифаси ҳисобланади.

Дивидендлар тўлови билан боғлиқ сарф-харажатлар (шу жумладан, солиқлар чегирмалари ва ушлаб қолишлар, дивидендлар ўтказмалари сарф-харажатлари, почта чиқимлари) бошқарув органлари қарори бўйича дивидендлар олаётган акциядорга юкланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ, Жамият ушбу мажбуриятнинг бажарилмаганлиги учун акциядорлар олдида жавобгар бўлади.

  1. Дивидендлар қуйидаги акциялар бўйича ҳисоблаб ёзилмайди ва тўланмайди: – жойлаштирилмаган акциялар; – Жамиятнинг ўзи томонидан эгалик қилинган ва/ёки сотиб олинган акциялар;

– Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

  1. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 54-моддаси биринчи қисми билан назарда тутилган ҳолатларда Жамият акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилиш ва тўлаш ҳуқуқига эга эмас.

II. ДИВИДЕНДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

  1. Жамият молия йилининг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижалари бўйича ва (ёки) молия йили натижалари бўйича мазкур Низомнинг 8-бандида қайд этилган акциялардан ташқари, акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилиш (эълон қилиш) ҳуқуқига эга.

Молия йилининг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижалари бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор (эълон) тааллуқли давр якунлангандан сўнг уч ой мобайнида қабул қилиниши мумкин.

Дивидендлар Жамият ихтиёрида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) олдинги йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар Жамиятнинг бунинг учун махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин. Бунда дивидендлар ўз вақтида тўланиши ва Жамият оборотидан дивидендлар тўлови учун маблағлар олиниши туфайли Жамиятнинг молиявий аҳволи ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида Жамият томонидан Жамият фойдаси ҳисобидан пулсиз дебиторлик қарзлари бўйича захира фонди ташкил қилинади.

  1. Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши ҳар бир тоифадаги акциялар бўйича дивидендлар тўлови (эълони) тўғрисида қарор қабул қилади. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Акциядорлар умумий йиғилишига акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар беради. Дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан тавсия қилинган миқдордан юқори бўлиши мумкин эмас.
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг дивидендлар тўлови (эълони) тўғрисидаги қарори билан қуйидагилар белгиланиши керак:

– дивидендлар тўлови (эълони) амалга ошириладиган акциялар тоифаси (тури);

– муайян турдаги битта акцияга ҳисоб-китобида дивиденд миқдори;

– дивидендлар тўлови муддати, тартиби ва даврийлиги.

Бунда Жамият қонунлар билан белгиланган ҳолатларда, шунингдек қонунлар билан белгиланган муддатларда оддий акциялар бўйича дивидендларни тўлиқ тўлаш имконияти бўлмаган тақдирда, дивидендлар тўлови (эълони) тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилинадиган акциялар бўйича дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан қуйидаги омиллардан келиб чиқиб белгиланади:

– аудиторлик хулосаси билан шубҳасиз тўғрилиги тасдиқланган молия ҳисоботи маълумотларига асосан соф фойда миқдори;

– Жамиятнинг келгуси даврлар учун молия-хўжалик режалари;

– Жамиятнинг тааллуқли давр якуни учун оборот маблағлари тузилиши;

– Жамиятнинг тааллуқли давр якуни учун қарз юкламалари.

  1. Кузатув кенгаши таклиф қилинадиган дивидендлар миқдорини белгилашда Жамиятнинг келгуси даврлар учун молия-хўжалик режаларини, Жамият оборот маблағлари ва мажбуриятларининг жорий ва истиқболдаги ҳолатини ҳисобга олиши керак. Кузатув кенгаши томонидан Акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилинадиган дивидендлар тўлови Жамият томонидан қўшимча қарз маблағлари жалб қилинишига ёки келгуси даврлар учун тасдиқланган молия-хўжалик режаси билан назарда тутилмаган бошқа сарф-харажатларга олиб келмаслиги керак.

III. ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

  1. Жамият дивидендларни пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўлайди. Эълон қилинган дивидендлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади ёки акциядор – Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ёзма талаби бўйича Жамият акциядор – норезидент томонидан тақдим қилинган банк счётига маблағларни ўтказиш орқали унга ҳисоблаб ёзилган дивидендларни эркин конвертация қилинадиган валютага конвертация қилинишини амалга ошириши шарт.
  2. Дивидендлар тўлов муддати Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши қарори билан белгиланади, бироқ Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирилмаслиги керак.
  3. Жамиятнинг қимматли қоғозлари эгалари ҳисоблаб ёзилган дивидендларни Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда олиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, Жамият бундай (йўқлаб олинмаган) дивидендлар тўловини давом эттиради. Йўқлаб олинмаган дивидендлар тўлов даври Жамият томонидан эълон қилинган дивидендлар тўлови бўйича мажбуриятлар ижро муддати тугаган санадан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.
  4. Жамият айби билан дивидендлар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган (олинмаган) ҳолатда, тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаларидан келиб чиқиб жарима (пеня) ҳисоблаб ёзилади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисоблаб ёзиладиган жарима (пеня) миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар суммасининг 50 фоизидан юқори бўлмаслиги керак.
  5. Жамиятнинг ўз вазифалари қаторида акциядорлар билан ишларни ташкил қилиш ва юритиш мавжуд бўлган таркибий бўлинмаси Жамият бухгалтерияси билан биргаликда Жамият томонидан мазкур Низом билан назарда тутилган дивидендлар тўловини ташкил қилиш бўйича барча чора-тадбирларни тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва ўтказиш ишларини амалга оширади.
  6. Ҳар қандай акциядор Жамиятга акциялар бўйича дивидендларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби, дивидендлар ҳисоблаб ёзилиши ва дивидендлар суммасига солиқ солиш тартиби тўғрисида, тўлов шартлари тўғрисида ахборот тақдим қилиниши учун расмий талабнома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
  7. Акциядорларга дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилган Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун ташкил қилинган Жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахслар акциялар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқига эга.
  8. Акциялар улушли эгаликда бўлган ҳолатда, белгиланган тартибда дивидендлар акциядорлар ўртасида уларнинг ҳиссаларига мутаносиб (пропорционал) равишда тақсимланади.
  9. Акциядор ўз акциялари учун ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция воситачиларини ва/ёки Марказий қимматли қоғозлар депозитариясини ўз маълумотлари ўзгаришлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Акциядор томонидан ўз маълумотлари ўзгаришлари тўғрисида ахборот тақдим қилинмаган ҳолатларда, Жамият, Марказий қимматли қоғозлар депозитарияси ва/ёки унинг акциялари учун ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция воситачиси акциядорга шу туфайли етказилган зарарлар учун жавобгар бўлмайди.
  10. Акциядор дивидендлар ўтказмалари учун ўз банк реквизитлари ёки манзилини нотўғри кўрсатган, ёхуд Жамиятга қайд этилган реквизитлар тўғрисида хабар бермаган, ёхуд улар тўғрисида ўз вақтида хабар бермаган тақдирда, Жамият акциядорга шу туфайли етказилган зарарлар учун жавобгар бўлмайди. Мазкур бандда қайд этилган сабаблар бўйича акциядорнинг айби билан нотўғри ўтказилган дивидендлар суммалари Жамиятга қайтарилгандан сўнг, уларнинг аниқлик киритилган реквизитлар бўйича акциядорга такрорий ўтказилиши уларнинг қайтарилиши ва такрорий ўтказмаси учун сарф-харажатлар чегирма қилинган ҳолда амалга оширилади.
  11. Жамият акциядорларга уларга тегишли акциялар бўйича даромадларни тўлашда солиқ агенти ҳисобланади ва ҳисоблаб ёзилган дивидендлар тўловини қимматли қоғозлар бўйича даромадлар олинганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгиланган солиқлар чегирма қилинган ҳолда амалга оширади. Солиқ солиш стандарт ставкалари татбиқ қилинмайдиган акциядор Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгиланган тасдиқловчи ҳужжатларни Жамиятга (унинг томонидан жалб қилинган Тўлов агентига) тақдим қилади.

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

  1. Жамият ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендлар тўловини амалга ошириши шарт.
  2. Дивидендлар тўланишида акциядорлардан ҳеч бири тўлов муддатлари бўйича устуворликларга эга эмас.

Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисоблаб ёзилган дивидендлар тўлови акциядорларнинг дивидендлар олиш учун тенг ҳуқуқларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Бунда Жамият белгиланган муддатларда миноритар акциядорларга дивидендлар тўлови таъминланмайдиган бўлса, йирик акциядорга дивидендлар тўлаш ҳуқуқига эга эмас.

  1. Жамиятнинг Ижроия органи Жамият акциядорларига дивидендларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўлови учун жавобгар бўлади. Ижроия орган ҳаракатлари устидан назорат Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан Жамиятнинг Тафтиш комиссияси билан биргаликда амалга оширилади.
  2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳисоблаб ёзилган дивидендлар тўловини таъминлаш мақсадида ўз йиғилишларида дивидендлар тўлови жараёни тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. Жамиятнинг Ижроия органи айби билан дивидендлар тўлови тўлиқ ёки ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Кузатув кенгаши айбдор шахсларнинг жавобгарлик чораларини белгилайди ва тааллуқли жарималар солади ёхуд жарима солинишини талаб қилади.
  3. Жамият томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, акциядорлар ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендлар тўловини суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.
  4. Жамиятга юкланган дивидендлардан солиқ суммаларини ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича солиқ агенти вазифаси бажарилмаганлиги ёки тегишлича бажарилмаганлиги учун Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгар бўлади.

V. АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБИ

  1. Мазкур Низом, шунингдек унга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Жамият томонидан унинг Интернет тармоғидаги корпоратив веб-сайтида Жамият бошқарув органининг тааллуқли қарор қабул қилинган йиғилиши баённомаси имзолангандан сўнг ўн кун мобайнида ошкор қилинади.
  2. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилинганда, Жамият ахборотни қонунлар билан белгиланган муддатларда муҳим маълумотлар тўғрисидаги хабарлар шаклида ошкор қилади. Бунда Жамият томонидан электрон почта орқали акциядорларга уларга дивидендлар ҳисоблаб ёзилганлиги тўғрисида билдириш хати юборилади.
  3. Жамият томонидан дивидендлар тўлови бўйича ўз мажбуриятлари бажарилганлиги ҳолати юзасидан Жамият тааллуқли ахборотни қонунлар билан белгиланган муддатларда муҳим маълумотлар тўғрисидаги хабарлар шаклида ошкор қилади.

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

  1. Мазкур Низом, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
  2. Мазкур Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Жамиятнинг Тафтиш комиссияси, Жамиятнинг ички аудит хизмати аъзолари, Жамиятнинг ижроия органи раҳбари таклифлари бўйича киритилади.
  3. Агар мазкур Низомнинг айрим моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ва/ёки Жамият Уставига зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддалар билан ҳал қилинадиган масалалар бўйича мазкур Низомга тааллуқли ўзгартишлар киритиладиган пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун меъёрларига ва/ёки Жамият Уставига амал қилиниши керак.