Ўзбекча Русский

(+998 73) 244 8215

АХБОРОТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

  Фарғона шахар «Марказий дехқон бозори » АЖ

акциядорларининг умумий йиғилиши

2016 йил « 24 » май даги баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

ФАРҒОНА ШАХАР « МАРКАЗИЙ ДЕХҚОН БОЗОРИ » АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
АХБОРОТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ

 МУНДАРИЖА

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
  2. АХБОРОТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ.. 3

       III. ҚОНУНЧИЛИККА МУВОФИҚ, БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ ВА МУДДАТДА МАЖБУРИЙ РАВИШДА                             ОШКОР ЭТИЛАДИГАН АХБОРОТЛАР РЎЙХАТИ   3

  1. ҚЎШИМЧА АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ РЎЙХАТИ ВА ТАРТИБИ 3
  2. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИ, МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ, ИШЧИ ХОДИМЛАРНИНГ МАНФААТДОР ШАХСЛАР БИЛАН АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ТАРТИБИ.. 3
  3. ЖАМИЯТНИНГ АХБОРОТ СИЁСАТИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР. 3
  4. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 3


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
  1. Мазкур Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғоз бозори тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли, 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 355-сонли Қарорлари, Қимматли қоғозлар бозорида ахборотлар тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидалари (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) ва 2015 йил 31 декабрдаги Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси талаблари асосида ишлаб чиқилган.

Ушбу Низом, Фарғона шахар «Марказий дехқон бозори» АЖ (кейинги ўринларда матнда – “Жамият” деб юритилади) томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни, уларни рўйхати, ошкор этиш муддати, тартиби ва шакли тўғрисида маълумотларни ўз ичига олади.

  1. Ахборот сиёсатининг мақсади Жамият фаолиятининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш, акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахсларига (кейинги ўринларда матнда – “манфаатдор шахс” деб юритилади) тегишли ахборот ва маълумотларга бўлган эхтиёжиларини қондириш орқали Жамият фаолияти юзасидан хаққоний маълумотларни тақдим этади.
  2. Ахборот сиёсати манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқларини тўлиқ намоён қилиш, инвестиция ва бошқарув бўйича қарорлар қабул қилиш юзасидан шунингдек, Жамият тўғрисидаги махфий маълумотларни сақлаш мақсадида Жамият ва унинг фаолияти юзасидан тўлиқ ва хаққоний маълумотларни олиш учун ишлаб чиқилган.
  3. Ахборотни тижорат сирига киритиш, ундан фойдаланиш шартларини белгилаш тартиби Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

II. АХБОРОТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

  1. Ахборот сиёсатнинг асосий тамойиллари бу – мунтазамлик, тезкорлик, очиқлик, тўлиқлик, тенг ҳуқуқлилик, баланслилик, ахборот ресурсларининг ҳимояланганлиги.
  2. Мунтазамлилик тамойили бу – Жамият тўғрисидаги ахборотларни доимий равишда манфатдор шахсларга Жамият томонидан тақдим этишга қаратилганлигидир.
  3. Тезкорлик тамойили бу – Жамият, манфаатдор шахсларга Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятига хамда уларнинг манфаатларига таъсир этувчи муҳим ҳодиса ва фактлар юзага келганда қисқа муддат ичида хабардор қилишдир.
  4. Очиқлик тамойили бу – Жамият ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тарқатишда барча усуллардан ва каналлардан фойдаланади ва бу орқали Жамиятка алоқадор бўлган шахслар учун ахборотларни олишда ва фойдаланишда эркинликни ҳамда қийинчилик туғдирмаслигини таъминлайди.
  5. Тўлиқлик тамойили бу – Жамият ўз фаолияти натижалари бўйича манфаатдор бўлган шахсларга ахборотларнинг ҳаққонийлиги, салбий маълумотларнинг яширмаслиги ва фойдаланувчилар учун мазкур ахборотларнинг тўлиқ мужассамланган ҳолда тақдим этилишини намоён қилади.
  6. Тенг ҳуқуқлилик тамойили бу – барча манфаатдор шахслар учун Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида тенг ҳуқуқга эга эканлигини билдиради.
  7. Баланслилик тамойили бу – Жамият фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашда унинг тижорий фаолияти манфаатлари ўртасида белгиланган тартибда, оқилона баланслиликни таъминлаш. Бунда асосий шартлар қуйидагилардир:

махфий маълумотлар химояси;

амалдаги қонунчилик ва Жамиятнинг ички норматив ҳужжат талабларига риоя қилган холда инсайдерлик маълумотларини тарқатиш ва ундан фойдаланиш.

  1. Ҳимояланганлик тамойили бу – тижорт сирлари ёки бошқа сирларни ҳамда махфий маълумот ва ахборотларни амалдаги қонунчиликда рухсат этилган тартибда ҳимоя қилиш.

III. ҚОНУНЧИЛИККА МУВОФИҚ, БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ ВА МУДДАТДА МАЖБУРИЙ РАВИШДА ОШКОР ЭТИЛАДИГАН АХБОРОТЛАР РЎЙХАТИ

  1. Жамият қуйидаги Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғоз бозори тўғрисида”ги Қонунлари, қарорлари билан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли, 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 355-сонли, Қарорлари, Қимматли қоғозлар бозорида ахборотлар тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидалари (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида тегишли муддатларда ҳамда белгиланган тартибда ва усулларда ахборотларни ошкор этиш мажбуриятини олади.
  2. Ахборотларни мажбурий тарзда ошкор этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Корпоратив ахборот ягона порталида (қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколат давлат органининг расмий веб-сайтида);

фонд биржасининг расмий веб-сайтида (www.uzse.uz); Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида; оммавий ахборотлар воситаларида.

  1. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколат давлат органининг ёки фонд биржасининг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда ошкор этиладиган ахборот беручи ҳужжатлар:

қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);

Жамиятинг йиллик ҳисоботи, шу жумладан халқаро стандарт талаблари асосида тузилган молиявий ҳисобот;

Жамиятнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунлари бўйича ҳисоботи; Жамият фаолиятида юзага келган муҳим фактлар тўғрисидаги хабар.

Жамият мазкур ахборотларни Қимматли қоғозлар бозорида ахборотлар тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидаларида (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) белгиланган тартибда, муддатда ва шаклда ошкор этади.

  1. Жамиятнинг қимматли қоғозлари Фонд биржаси листингига киритлганда ва/ёки жойлаштирилганда Жамият биржа бюллетенига мувофиқ барча зарурий ахборотларни ошкор қилади.
  2. Жамиятнинг расмий веб-сайти (www.mastona.uz) мавжуд бўлиб, мазкур сайитда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли Қарори билан тасдиқланган ахборотлар рўйҳати бўйича маълумотларни ошкор қилинишини таъминлайди.
  3. Оммавий ахборот воситаларида қуйидаги ахборотлар мажбурий тарзда ошкор этилади:

акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар;

Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзиллари ўзгарганлиги тўғрисидаги хабар;

Жамият акциядорларига, имтиёзли ҳуқуқ эгаларига акцияларни сотиб олишни ёки акцияларга айрибошланувчи қимматли қоғозларни таклиф этиш;

Жамият акцияларнинг қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ахборот;

Жамиятнинг тугатилиши тўғрисидаги, шунингдек, кредиторлар томонидан талаблар тўғрисидаги аризаларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари ҳақида маълумот.

IV. ҚЎШИМЧА АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ РЎЙХАТИ ВА ТАРТИБИ

  1. Жамият расмий веб-сайтни доимий такомиллаштириб бориш, сайтнинг манфаатдор шахслар учун қулай бўлган инглиз, рус ва бошқа тиллардаги версияларини яратиш орқали давлат тилидаги барча ахборотларни мазкур тилларга таржима қилган холда ахборот берилишини таъминлаш.
  2. Жамият ўзининг расмий веб-сайтда кейинги қўшимча маълумотни ошкор этади:

Корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш ва унга амал қилиш тўғрисидаги хабар;

ижроий орган ҳақидаги маълумот;

Жамият бошқарув органи фаолиятининг самарадорлигини ва корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари;

Жамиятнинг 20 фойиздан ортиқ акцияларига эга бўлган акциядорлар тўғрисидаги маълумот;

тақсимлашга таклиф этилаётган соф фойда, дивидендлар миқдорининг асосланиши, уларнинг Жамият дивиденд сиёсатига мувофиқлигининг баҳоланиши, шунингдек, зарурат туғилганда соф фойданинг муайян қисмини Жамиятни ривожлантириш эҳтиёжларига йўналтиришнинг тушунтирилиши ва иқтисодий асосланишини эълон қилади;

Жамиятнинг соф фойдасини ошириш мақсадидаги техник янгиланиш, қайта қуриш ва имкониятларни кенгайтириш ва шу асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича режалари;

акцияларнинг котировкаси бўйича маълумотлар мавжуд бўлганда, муҳим ва техник текширув натижалари, экспертлар, маслахтчилар ва мутахассисларинг шарҳ ва ҳулосалари;

Жамият бизнеснинг турларига қараб Жамият капиталининг қиймати ва Жамият капиталининг ўртача тортилган қиймати ҳамда ушбу кўрсаткичларнинг аҳамияти асосланган ҳолдаги маълумотлар мавжуд бўлганда;

ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) бўйича қарор қабул қилиш тартиби ва шартлари шунингдек, ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) бўйича ҳақиқатда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотлар.

  1. Жамият Кенгаши ва ижроий органини мукофотлаш ва компенсациялаш тўғрисидаги маълумот акциядорлар умумий йиғилишида эълон қилинади ва акциядорлар умумий йиғилиши мажлис баёнига киритилади.
  2. Жамият ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа манбаъларда ҳам ошкор этилишини таъминлайди.

V. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИ, МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ, ИШЧИ ХОДИМЛАРНИНГ МАНФААТДОР ШАХСЛАР БИЛАН АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ТАРТИБИ

  1. Жамият бошқаруви органи аъзолари, мансабдор шахслар, Жамият ходимлари манфаатдор шахслар билан ахборотлар алмашинуви учун Жамият Бошқаруви масъул шахс тайинлайди.
  2. Ушбу Низомда кўзда тутилган ахборотларни манфаатдор шахсларнинг ёзма (электрон) талабномасига асосан Жамиятнинг масъул шахси бир хафта муддат ичида агар қонунчиликда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, барча зарурий маълумотларни электрон кўринишда тақдим этади.
  3. Манфаатдор шахсларга ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этилаётганда, зарурат туғилган ҳолларда ҳужжат нусхаларини тайёрлаш ва почта ҳаражатлари учун мазкур ҳаражатлардан ошмаган миқдорда манфаатдор шахслардан тўловлар ундирилади.
  4. Акциядорлар Жамият тўғрисидаги ёки унинг фаолиятига оид ёзишмалар, тижорат ёки бошқа қонун доирасида белгиланган сирларни ошкор этишга ҳақли эмаслар.

VI. ЖАМИЯТНИНГ АХБОРОТ СИЁСАТИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

  1. Мазкур Низомда кўзда тутилган ахборотларни оммавий ахборот воситаларида ошкор этиш бўйича ваколатлар Жамиятнинг корпоратив котибига (мавжуд бўлганда) ёки Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси ходимига, бухгалтерга шунингдек, мазкур ваколатлар юклатилинган бошқа шахсга берилиш мумкин.

Ижроий органи рахбарлари ва ўринбосарларидан ташқари Жамият номидан бошқа шахсларнинг чиқиш ваколатлари мажуд эмасдир.

  1. Ахборотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ўз вақтида ошкор этилиш бўйича Жамият ижроий органи рахбари жавобгардир.
  2. Мазкур Низом талаблари ижроси юзасидан Жамият Кенгаши хар чоракда ижроий орган ҳисоботини тинглайди.

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

  1. Мазкур Низомга мувофиқ ахборотларни ошкор этиш, уларни ташкиллаштириш, ҳолати ва ишончлилиги юзасидан Жамият ижроий органи жавобгардир.

Ўз вақтида, сифатли, ишончлилиги ва тўлиқ ошкор этиш бу ижроий орган фаолиятини бахолаш мезонларидан бири бўлиб, ва шу уларни мукофотлаш (бонус) бўйича шартлардан биридир.

  1. Ушбу Низом талабларини бузган шахс, белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
  2. Мазкур Низом Жамият Кенгаши мажлисида қатнашаётган ёки сиртдан овоз бериш йўли орқали Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан тасдиқланади.
  3. Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Жамият Кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан тасдиқланган қарори асосида амалга оширилади.
  4. Мазкур Низомнинг баъзи моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ва/ёки Жамият Устави талабларига зид келганда, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддалар бўйича Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар саволлар келиб чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик нормаларига ва/ёки Жамият Уставига амал қилинади.