Ўзбекча Русский

(+998 73) 244 8215

Существенные факты

Фарғона шаҳар “Марказий деҳқон бозори”  АЖ 2016 йил  молия-ҳўжалик фаолияти  якунларига бағишланган  жамият  акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши

                                                                   БАЁННОМАСИ 

Йиғилиши ўтқазилган сана, вақт, ва жой: 2017 йил  26 май. Соат 10-00. Фарғона шаҳар, Бозор боши   кўчаси 1 уй. Жамият бошқаруви маъмурий биноси. 

Йиғилиш қатнашчилари: Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар марказий давлат депозитарийси тасдиқлаган умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг 2017 йил 22 май оператив куни охирига шаклланган 3798 сонли Реестрига асосан жами жамиятнинг овоз берувчи 8 254 015   дона акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар қатнашди. ( рўйхат бўйича).                                                                                                                      

                                                                                             Кворум —  93.31   %

                                                                              

Таклиф этилганлар: Фарғона шаҳар хокимлиги вакили – жамият Кузатув кенгаши аъзоси — Ж.Бахтиёров, кенгаш аъзолари Я.Джураев, Н.Пақирдинов, Тафтиш комиссияси раиси –вилоят бозорлар ходими М.Хамдамов, жамият бошқарув раиси М.С.Орипов, жамият бош ҳисобчиси М.Хамдамов ва жамият мутахасслари Ш.Мўминов, Р.Пўлатов, Г.Аюбжанова, И.Маматбобоев, А.Мирзаев. 

                                                                  Йиғилиш раиси:      Я.Джураев.

                                                                  Йиғилиш котиби:    И.Маматбобоев.. 

                                                 Кун тартиби

Жамият бошқарувининг 2016 йил молия-ҳўжалик ва бизнес режани

      бажариш фаолияти якунлари  бўйича ҳисоботи.

Жамият кузатув кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича

      ҳисоботи.

Жамият Кузатув кенгашига ҳисобдор корпоратив маслахатчининг

      2016 йил фаолияти  якунлари  бўйича ҳисоботи.

Жамиятнинг 2016 йил молия-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича

       ўтқазилган текширув натижалари тўғрисида жамият Тафтиш

       комиссиясининг ҳисоботи

Жамиятнинг 2016 молиявий йил якуни бўйича Фарғона шаҳар “ТТТ

      Аудит” аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш, 2017 йил

      якунларини аудит текшируви ўтқазиш учун аудиторлик ташкилотини

      танлаш ҳамда  унинг хизматига энг кўп ҳақ миқдорини  тасдиқлаш.

Жамиятнинг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия баланси,

      молиявий  натижалар  тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш.

   Жамиятнинг 2017 йил бизнес режасини тасдиқлаш.

                                                                -2-

Кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш ва уларга тўланадиган компенсация,

      бадал  ва  рағбатлантириш  пул  маблағлар миқдорини тасдиқлаш.

Жамият Тафтишчисини сайлаш ва унга тўланадиган компенсация, бадал ва

      рағбатлантириш  пул маблағлар миқдорини тасдиқлаш.

Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга

        узайтириш тўғрисида.

Жамият ижро органи – бошқарув аъзоларини сайлаш.

   

       Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини жамият

  Кузатув кенгаши аъзоси — вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси масъул ходими Я.Джураев очиб йиғилиш кворуми тўғрисида сўзни Саноқ комиссияси раиси А.Юлдашевга беришди.

       Саноқ комиссиясининг раиси А.Юлдашев жамият акциядорларининг

  2017 йил 22 май операцион кунининг охирига шаклланган Ўзбекистон  сонли    Реестрига асосан жамият акциядорларининг навбатдаги  йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларни 2017  йил 26 май , соат 10-00 гача умумий йиғилишда иштирок этувчиларни рўйхатга олиниши тамом бўлган пайтга келиб жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг  93.31 фоизига яъни 8 254 015  (саккиз миллион икки юз эллик тўрт минг ўн беш) донасига эгалик қилувчи 38 нафар акциядорлар рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида ахборот берди ва саноқ комиссиясининг баёнини йиғилиш раиси Я.Джураевга тақдим этди.  (Илова Саноқ комиссиясининг 2017 йил 26 май кунидаги 1-сонли баёни:- бир варақ  )

      Йиғилиш раиси  Я. Джураев акциядорларнинг мазкур умумий йиғилиши

кворуми 93.31 %  ташкил этиб  қонуний кучга эканлигини таъкидлаб ўтиб  йиғилишни очиқ деб эълон қилдилар.

     Сўнг жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишига тайёргар-лик кўриш даврида ҳамда мажлис бошланишидан аввал  акциядорларга йиғилиш  кун тартиби, жамиятнинг 2017 йил 01 январ холатига  бухгалтерия баланси, молиявий натижалар,  2017 йил бизнес режа лойихаси, Кузатув кенгаши, Тафтишчиси ва бошқарув аъзолигига номзодлар рўйхати ва  бошқа ахборот – материаллари тақдим этилганлигини инобатга  олган холда  кун тартибидаги барча масалалар юзасидан хисобот ва маълумотлар тинглан-ганидан сўнг мухокамага  ўтиш, хисоботлар учун 15-30 дақиқа, сўзга чиқув-чиларга 5 дақиқа вақт ажратиш ва йиғилишни танаффуссиз ўтқазиш таклифини киритдлар.

     Мазкур таклифни акциядорлар қўл кўтариб бир овоздан  тасдиқладилар.

     Сўнг умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот, ахборот ва маълумотлар тингланди:

Биринчи масала :  “Жамият бошқарувининг 2016 йил молия-ҳўжалик ва бизнес режани бажариш фаолияти якунлари  бўйича ҳисоботи” юзасидан жамият бошқарув раиси М.С.Орипов ҳисобот берди. Маърузачига саволлар берилмади . ( Ҳисобот илова этилади)

       Йиғилиш раиси жамият бошқарув раиси М.С.Ориповнинг 2016 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш таклифини киритдилар. Йиғилиш қатнашчилари қўл кўтариб ушбу таклифни тасдиқладилар.

                  Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ).                                                          

                                                                       -3-

       Сўнг йиғилиш раиси Я.Джураев Кузатув кенгаши 2017 йил 27 апрелдаги  мажлисида жамият бошқарувининг 2016 йил якунлари бўйича ҳисоботини мухокама этиб чиқиб балл системаси бўйича 56-балл яъни “Қониқарсиз” баҳо бериш тўғрисида 11-сонли қарор қабул қилганлиги гапириб ўтиб кенгашнинг  ушбу қарорини тасдиқлашларини сўради. Акциядорлар ушбу таклифни қўл кўтариб тасдиқладилар.

      Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши, бетарафлар йўқ)

Иккинчи масала:. “Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил фаолияти якун-лари бўйича ҳисоботи”  бўйича Кузатув кенгаши аъзоси Я.Джураев ҳисобот беришди. Маърузачига савол берилмади. ( Ҳисобот илова этилади). Йиғилишда қатнашаётган акциядорлар Кузатув кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқладилар.

      Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши, бетарафлар йўқ)

Учинчи масала :  “Жамият Кузатув кенгашига ҳисобдор корпоратив масла-хатчининг 2016 йил фаолияти  якунлари  бўйича ҳисоботи” и юзасидан Кузатув кенгашига ҳисобдор корпоратив маслахатчи А.Юлдашев  ҳисобот беришди. Маърузачига савол берилмади. ( Ҳисобот илова этилади)  

Йиғилиш раиси корпоратив маслахатчининг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини  тасдиқлаш таклифини киритди.

     Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши, бетарафлар йўқ)

Тўртинчи масала :  “ Жамиятнинг 2016 йил молия-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича ўтқазилган текширув  натижалари тўғрисида жамият Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи” мазкур масала юзасидан Тафтиш комиссияси раиси вилоят бозорлар уюшмаси бош ҳисобчиси М.Хамдамов ахборот берди.

     Бешинчи масала:  Жамиятнинг 2016 молиявий йил якуни бўйича Фарғона шаҳар  “ТТТ-Аудит”  аудиторлик  ташкилотининг  хулосасини тасдиқлаш, 2017 йил якунларини аудит текшируви  ўтқазиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ҳамда  унинг хизматига энг кўп ҳақ миқдорини  тасдиқлаш” бўйича Кузатув кенгашига ҳисобдор корпоратив маслахатчи  А.Юлдашев ахборот бериб Фарғона шаҳар  “ТТТ-Аудит”  аудиторлик  ташкилотининг  хулосасини ўқиб берди ва уни тасдиқлаш таклифини киритишди.  Акциядорлар ушбу таклифни қўл кўтариб тасдиқладилар.

      Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши, бетарафлар йўқ).

Олтинчи масала:“Жамиятнинг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича бухгал-терия баланси, молиявий натижалар  тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш”  масала юзасидан бош ҳисобчи ўринбосари Г.Бахрамова ахборот берди ва жамиятнинг 2017 йил 01 январ холатига бўлган бухгалтерия баланси ва

молиявий натижалар хисоботини тасдиқлаш таклифини киритишди. Акциядорлар ушбу таклифни қўл кўтариб тасдиқладилар.

      Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши , бетарафлар йўқ)

Еттинчи масала: “Жамиятнинг 2017 йил бизнес режасини тасдиқлаш” масаласи бўйича   бош ҳисобчи М.Хамдамов жамиятнинг 2017 йил бизнес режаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди ва уни тасдиқлаш таклифини киритди. Акциядорлар ушбу таклифни қўл кўтариб тасдиқладилар.

      Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши, бетарафлар йўқ).

Саккизинчи масала:  “ Кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш ва уларга тўланадиган компенсация,  бадал  ва   рағбатлантириш  пул  маблағлар миқдорини тасдиқлаш” масаласи юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси — вилоят

                                                                                   -4-

бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси масъул ходими Я.Джураев Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги ЎРҚ-370-сон қонунига асосан  жамият Кузатув кенгаши аъзолари 7 нафар ва унинг таркибига Фарғона вилоят бозорлар уюшмаси  вакиллари  Илхом Сабиржано-вич Тошбаев,  Ярдамжон Джураев, Улуғбек Орипов, Фарғона шаҳар хоким-лиги вакиллари Бахтиёр Шодиев , Анваржон Мирзаакбарович Эргашев, Жахонгир Бахтиёров  ҳамда  акциядор- тадбиркор  Нурмухаммад Ибайдулла-евич Пақирдиновларни сайлаш,  кенгаш аъзоларини тақдирлаш бадал ва компенсация пуллари миқдорини   3 000 000 ( уч миллион) сўм хажмида белгилаш таклифини киритишди.

    Йиғилиш раиси мазкур таклифини овозга қўйди.    Акциядорлар таклифни қўл кўтариб тасдиқладилар.

       Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши, бетарафлар йўқ)   

  Тўққизинчи масала: “Жамият Тафтишчисини сайлаш ва унга тўланадиган

  компенсация, бадал ва рағбатлантириш  пул маблағлар миқдорини тасдиқлаш”

  масаласи бўйича йиғилиш раиси Я.Джураев  ахборот беришди ва жамият

  тафтишчиси этиб Фарғона шаҳар хокимлигининг бош ҳисобчиси Санобар

  Талиповна Исаметдиновани сайлаш ва унга тўланадиган компенсация, бадал

  ва   рағбатлантириш  пул маблағлар миқдорини 800 000  (саккиз юз минг) сўм

  хажмида белгилаш таклифини киритишди.

     Акциядорлар ушбу таклифни қўл кўтариб тасдиқладилар.

                                  Овоз бериш якунлари: ( 100 % ёқлади, қарши, бетарафлар йўқ).   

Ўнинчи масала: ” Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартнома-сини бир йилга узайтириш тўғрисида” ги масала юзасидан  йиғилиш раиси Я.Джураев жамият бошқарув раиси М.С.Орипов  2016 йили фаолият  жамиятда ишламаганлиги, эгаллаб турган лавозимига 2017 йил 01 февралда Кузатув кенгаши қарори билан тайинланганлигини , қисқа вақт ичида бозорда талаб даражасида тартиб интизом ўрнатиш, пул оқимларини тўла ҳисобга олиш, ички назорат тизимини жорий этиш, бошқарув структурасини оптималлаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, белгиланган тушум режаси ва бизнес режа кўрсаткичларини бажариш ва ташкилотнинг бошқа фаолият йўналишларида  ижобий ишларни амалга ошираётганлиги ҳақида гапириб ўтиб жамият Кузатув кенгаши 2017 йил 27 апрелдаги 11-сонли қарори билан  бошқарув раиси ҳақида тасдиқлаган  Тафсифнома — Хулосага асосан  М.С.Орипов билан тузилган меҳнат шартномаси муддати бир йилга узайтириш таклифини киритдилар. Акциядорлар ушбу таклифни қўл кўтариб тасдиқладилар.

                     Овоз бериш якунлари:  (100 % ёқлади, қарши, бетарафлар йўқ).

Ўн биринчи масала:   “Жамият ижро органи – бошқарув аъзоларини сайлаш” масаласи бўйича кенгаш аъзоси — йиғилиш раиси Я.Джураев амалдаги қонун хужжатларига кўра жамият ижро органи-бошқарув аъзолари сон миқдори

5- нафардан иборат ва унинг таркибига жамият бошқарув раиси Маруфжон Содиқович Орипов, бошқарув раиси ўринбосари Қудрат Қодирович Болтабоев, бош ҳисобчи Махкамназар Мадаминович Хамдамов, ходимлар нозири Лолахон Маматовна Рахимова ва хисобчи-статист Хилола Мадами-новна Хамидоваларни сайлаш таклифини киритишди.   Акциядорлар ушбу таклифни қўл кўтариб тасдиқладилар.

                             Овоз бериш якунлари: ( 100 % ёқлади, қарши, бетарафлар йўқ).

      Йиғилиш раиси Я.Джураев мажлис қатнашчиларидан тингланган ҳисобот ва ахборотлар юзасидан ўз муносабатларини  яширин овоз бериш йўли билан

                                                                                                           -5-

билдириши учун кун тартибидаги барча масалаларни  овоз бериш бюллетенига киритиш масалаласини овозга қўйдилар. Йиғилишда қатнашаётган барча акциядорлар ҳар бир масала бўйича алохида қўл кўтариб мазкур таклифни  тасдиқладилар.

     Кейин йиғилиш раиси жамият Кузатув кенгаши, Корпоратив маслахатчи, Тафтиш комиссияси ва ижро органи-бошқаруви томонидан акциядорларнинг умумий йиғилиши  кун тартибидаги  барча масалалар юзасидан  хисобот ва ахборотлар берилганлигини таъкидлаб ўтди ва йиғилиши қатнашчиларидан ўз фикр-мулохазаларини билдиришни сўрадилар.

     Жамият Кузатув кенгашига ҳисобдор корпоратив маслахатчи — акциядор А.Юлдашев жамият бошқаруви ҳисобот йилида амалга оширган ижобий фаолият билан бир қаторда камчилик ва нуқсонлар мавжудлиги, ташкилотда вужудга келган молиявий ночорлик сабаблари чуқур тахлил остида ўрганиб чиқилмаганлиги, мавжуд қувват ва имкониятлардан тўла ва самарали фойда-ланиш чоралари етарли даражада кўрилмаётганлги,  жамият  фаолиятини такомиллаштириш ва рентабеллик даражасини янада кўтариш, жамиятни корпоратив тамойилларига риоя этган равишда бошқариш,  бозорнинг ҳар ой иш якунини жамият бошқаруви йиғилишида мухокама этиш, бошқарув ўз фаолиятини тубдан ўзгартириши, жамиятнинг  ҳар чорак якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижа хисоботларини  чуқур тахлил этиши, хронеметраж-мониторинг тадбирларини ўтқазиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш, жамиятнинг ресурслар базасини кенгайтириш, стратегик режалаш-тиришни жорий қилиш ва ташкилотнинг молиявий салохиятини ошириш, инновацияларни жорий қилиш бўйича жамият бошқаруви  чора тадбирларни ишлаб чиқиши ва уларни бажариш  лозимлигини билдирди.

     Акциядор Л.М.Рахимова бозор ходимлари малакасини ошириш, қайта касбга тайёрлаш йўналишида амалга оширилган фаолиятларга тўхталиб ўтиб ташкилотда ички тартибга қатъиян риоя этиш, талаб даражасида тартиб –интизом ўрнатиш,  ходимлар ўз вазифаларини ситқидилдан бажаришларида  уларнинг масъулиятини ошириш ҳақида гапириб ўтишди

     Кузатув кенгаши аъзоси-йиғилиш раиси Я.Джураев ахолига замонавий бозор  хизмат кўрсатиш, уларнинг қишлоқ ҳўжалик махсулотларига бўлган талаб эхтиёжларини тўлароқ  қондириш мақсадида махаллий хокимликлар ташаб-буси билан замонавий савдо ўринлари ва савдо шахобчалари  барпо этилган лигини таъкидлаб ўтиб жамиятда вужудга келган оғир молиявий шароит вужудга келиш  сабабларини  тахлил остида  ўрганиб чиқиб уларга барҳам

бериш, бозорда тартиб ўрнатиш , назоратчилар фаолиятини доимий назорат

остига олиш,  санитария, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш, савдо харид корхонаси фаолиятини жадаллаштириш, пул оқимларини тўла ҳисобга олиш мақсадида савдо расталари, торозихона, ахоли, деҳқон ва тадбиркорларнинг юкини ташиш арава хизмати кўрсатиш, автопарковка ва бошқаларга белгиланган  тушум режаси бажармаган сабабларни чуқур тахлил остида ўрганиш ва режани барбод этган ходимларга амалдаги қонун хужжатларига асосан интизомий жазо бериш,  бозорнинг ҳар бир участкасига патта ва пулли хизмат тўловлари режасини белгилашни оптималлаштириш,   бухгалтерия фаолиятини  белгиланган тартибда олиб бориш, бугунги навбатдаги умумий йиғилиши якунланганидан сўнг қонун талабларига асосан йиғилиш Баёни ва бошқа хужжатларни белгиланган муддатларда тайёрлаш, йиғилиш қарорини акциядорларга етқазиш, жамиятнинг веб-сайтида қарор ва

                                                                                         -6-

содир этилган мухум фактларни жойлаштириш тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш вазифаларини бозор рахбариятига беришди.

       Кейин йиғилиш раиси Я.Джураев  кун тартибидаги барча масалалар бўйича ҳисоботлар эшитилиб мухокама этиб чиқилганлигини таъкидлаб ўтиб акциядорлардан кун тартибидаги масалалар юзасидан бюлетенлар орқали ёпиқ овоз беришлари лозимлигини билдириб сўзни саноқ комиссияси раиси А.Юлдашевга беришди.

      Сўнг саноқ комиссиясининг раиси А.Юлдашев овоз бериш тартиби тўғрисида акциядорларга маълумот ва тушунтиришлар берди.

      Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашаётган акциядорлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз муносабатларини яширин овоз бериш бюллетенлари орқали билдирдилар.

     Йиғилиши раиси саноқ комиссияси овоз бериш бюллетенларини санаб чиқиши ва тегишли ҳисоботини тузиши муносабати билан  10 дақиқа танаффус эълон қилдилар.

     Танаффусдан сўнг саноқ комиссиясининг раиси А.Юлдашев  овоз бериш натижалари бўйича саноқ комиссиясининг Ҳисоботини (илова этилади икки варақ) йиғилиш раиси Я.Джураевга тақдим этди.

     Йиғилиш раиси  кун тартибидаги  масалалар юзасидан берилган ёпиқ овоз бериш натижаларини бирма бир ўқиб бердилар:

                                                                   Овоз бериш натижалари:

Биринчи масала: “ Жамият бошқарувининг 2016 йил молия-ҳўжалик ва бизнес режани  бажариш фаолияти якунлари  бўйича ҳисоботи” тасдиқлансин.

         Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ)

Жамият бошқарувининг 2016 йил фаолияти  якунларига  балл системаси бўйича 56-балл яъни “Қониқарсиз” баҳо берилсин.

         Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ

 Иккинчи масала:    “Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил фаолияти якун-лари бўйича   ҳисоботи” тасдиқлансин.

         Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ).

Учинчи масала: Жамият Кузатув кенгашига ҳисобдор корпоратив маслахат-чининг  2016 йил фаолияти  якунлари  бўйича ҳисоботи” тасдиқлансин.

           Овоз бериш якнлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ)

Тўртинчи масала: “Жамиятнинг 2016 йил молия-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича ўтқазилган текширув натижалари тўғрисида жамият Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи” тасдиқлансин.

        Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ).

Бешинчи масала:  “Жамиятнинг 2016 молиявий йил якуни бўйича Фарғона шаҳар “ТТТ Аудит” аудиторлик ташкилотининг хулосаси тасдиқлансин.

 Жамиятнинг  2017 йил якунларини аудит текшируви ўтқазиш учун Фарғона шаҳар “ТТТ Аудит”аудиторлик ташкилоти танлансин ва  унинг хизматига энг кўп ҳақ миқдори 2500000 (икки млн беш юз минг)сўм хажмида белгилансин.

        Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ).

Олтинчи масала: “Жамиятнинг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича бухгал-терия баланси, молиявий  натижалар  тўғрисидаги хисоботи тасдиқлансин .

        Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ).

Еттинчи масала:Жамиятнинг 2017 йил бизнес режаси”  тасдиқлансин.

        Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ) 

                                                                            -7-

           Саккизинчи масала: Амалдаги қонун хужжатларига асосан Кузатув кенгаш

аъзолари 7 нафардан иборат  ва унинг таркибига Фарғона вилоят бозорлар уюшмаси  вакиллари  Илхом Сабиржанович Тошбаев,  Ярдамжон Джураев, Улуғбек Орипов, Фарғона шаҳар хокимлиги вакиллари Бахтиёр Шодиев , Анваржон Мирзаакбарович Эргашев, Жахонгир Бахтиёров  ҳамда  акциядор- тадбиркор  Нурмухаммад Ибайдуллаевич Пақирдиновлар сайлансин. Кенгаш аъзоларини тақдирлаш бадал ва компенсация пуллари миқдори  3 000 000 ( уч миллион) сўм хажмида тасдиқлансин.

          Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ)

  Тўққизинчи масала: Жамият тафтишчиси этиб Фарғона шаҳар хокимлиги-нинг бош ҳисобчиси Санобар Талиповна Исаметдиновани сайлансин ва унга тўланадиган компенсация, бадал ва   рағбатлантириш  пул маблағлар миқдорини 800 000  (саккиз юз минг) сўм хажмида белгилансин.

          Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ)        

    Ўнинчи масала: Жамият бошқарув раиси М.С.Орипов билан тузилган меҳнат

    шартномаси муддати  бир йилга узайтирилсин.

            Овоз бериш якнлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ).

    Ўн биринчи масала: Жамият бошқарув аъзолари сон миқдори 5-нафар  ва

    унинг таркибига жамият бошқарув раиси Маруфжон Содиқович Орипов,

    бошқарув раиси ўринбосари Қудрат Қодирович Болтабоев, бош ҳисобчи

    Махкамназар Мадаминович Хамдамов, ходимлар нозири Лолахон Маматовна

    Рахимова ва хисобчи-статист Хилола Мадаминовна Хамидовалар сайлансин.

           Акциядорлар ушбу таклифни қўл кўтариб тасдиқладилар.

      Овоз бериш якунлари: (100 % ёқлади, қарши ва бетарафлар йўқ) 

Фарғона шаҳар “Марказий деҳқон бозори”  акциядорлик жамияти акциядор-ларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларни мухокама этиб чиқиб овозга қўйилган масалалар ва улар бўйича яширин овоз бериш якунларига кўра

                                                ҚАРОР   ҚИЛАДИ. 

                 Жамият бошқарувининг 2016 йил молия-ҳўжалик ва бизнес режани

      бажариш фаолияти якунлари  бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. Жамият

       бошқарувининг 2016 йил молия-ҳўжалик фаолияти якунларига балл

       системаси бўйича 56 –балл “Қониқарсиз” баҳо берилсин.

                 Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича

      ҳисоботи тасдиқлансин.

                 Жамият Кузатув кенгашига ҳисобдор корпоратив маслахатчининг 2016 йил

       фаолияти  якунлари  бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.

                Жамиятнинг 2016 йил молия-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича

       ўтқазилган текширув натижалари тўғрисида жамият Тафтиш комиссия-

       сининг ҳисоботи тасдиқлансин.

                Жамиятнинг 2016 молиявий йил якуни бўйича Фарғона шаҳар “ТТТ

      Аудит” аудиторлик ташкилотининг хулосаси тасдиқлансин. Жамиятнинг

      2017 йил якунларини аудит текшируви ўтқазиш учун Фарғона шаҳар “ТТТ

      Аудит” аудиторлик ташкилоти танлансин ва  унинг хизматига энг кўп ҳақ

       миқдори 2500000 (икки миллион беш юз минг) сўм хажмида белгилансин.

                                                               -8-

         Жамиятнинг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия баланси,

         молиявий  натижалар  тўғрисидаги хисоботини тасдиқлансин.

         Жамиятнинг 2017 йил бизнес режасини тасдиқлансин.

         Кузатув кенгаши аъзолари 7 нафардан иборат белгилансин  ва унинг тарки-

        бига Фарғона вилоят бозорлар уюшмаси  вакиллари  Илхом  Сабиржанович

        Тошбаев,  Ярдамжон Джураев, Улуғбек Орипов, Фарғона шаҳар хокимлиги

        вакиллари Бахтиёр Шодиев, Анваржон Мирзаакбарович Эргашев, Жахонгир

        Бахтиёров  ҳамда  акциядор- тадбиркор Нурмухаммад Ибайдуллаевич

        Пақирдиновлар сайлансин. Кенгаш аъзоларини тақдирлаш бадал ва компен-

        сация пуллари миқдори  3 000 000 (уч миллион) сўм хажмида тасдиқлансин.

        Жамият тафтишчиси этиб Фарғона шаҳар хокимлигининг бош ҳисобчиси

       Санобар Талиповна Исаметдиновани сайлансин ва унга тўланадиган

       компенсация, бадал ва   рағбатлантириш  пул маблағлар миқдорини 800 000

       (саккиз юз минг) сўм хажмида белгилансин.

        Жамият бошқарув раиси М.С.Орипов билан тузилган меҳнат  шартномаси

        муддати  бир йилга узайтирилсин.

       Жамият бошқарув аъзолари сон миқдори 5-нафар ва унинг таркибига

       жамият бошқарув раиси Маруфжон Содиқович Орипов,  бошқарув раиси

       ўринбосари Қудрат Қодирович Болтабоев, бош ҳисобчи Махкамназар

       Мадаминович Хамдамов, ходимлар нозири Лолахон Маматовна Рахимова

       ва хисобчи-статист Хилола Мадаминовна Хамидовалар сайлансин.

       Жамият акциядорларнинг келгуси навбатдаги йиллик  умумий йиғилиши

       ўтқазгунга қадар бўлган давр ичида жамиятнинг ҳар қандай услуб билан  акцияларини муомалага        чиқариш ва жойлаштириш, жамият Уставига ўзгар-тишлар ва  қўшимчалар киритиш тўғрисида                 қарорлар қабул қилиш ҳуқуқ-ваколатлари  Кузатув кенгашига берилсин.

       Жамият бошқаруви (М.С.Орипов) га жамият акциядорларнинг навбатдаги

       йиллик  умумий  йиғилиши қарори, содир этилган мухим фактларни белги-

       ланган муддатда жамиятнинг веб-сайтида жойлаштириш орқали акциядор-

       ларга  хабар бериш топширилсин.

       Ушбу қарорни бажарилишини назорат этиш жамият Кузатув кенгаши

        зиммасига юклатилсин.

        Жамият акциядорларининг навбатдаги

             умумий йиғилиши раиси:                                                  Я.Джураев.

                                     

 

                   Йиғилиш котиби:                                                         И.Маматбобоев.

   Баённома саккиз варақ, 2017 йил  5 июн куни икки нухсада тузилди ва имзоланди.

 

                                        Йиғилиш котиби И.Маматбобоев..