
Фарғона шаҳар “Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти акциядорлари
НовостиДобавлено: 26.05.2017Фарғона шаҳар “Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти акциядорлари
Диққатига!
Жамият акциядорларининг 2016 йил молия-ҳўжалик фаолияти якунларига бағишланган навбатдаги йиллик умумий йиғилиши Фарғона шаҳар, Бозорбоши кўчаси 1-уй манзили, жамият маъмурий биносида 2017 йил 26 май соат 10-00 да бўлиб ўтади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2017 йил 26 май куни соат 8-30 да бошланади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг Реестри 2017 йил 22 май оператив кунининг охирига ёпилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
- Жамият бошқарувининг 2016 йил молия-ҳўжалик ва бизнес режани бажариш
фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи.
- Жамият кузатув кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи.
- Жамият Кузатув кенгашига ҳисобдор корпоратив маслахатчининг 2016 йил
фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи.
- Жамиятнинг 2016 йил молия-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича ўтқазилган
текширув натижалари тўғрисида жамият Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.
- Жамиятнинг 2016 молиявий йил якуни бўйича Фарғона шаҳар “ТТТ-Аудит”
аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш, 2017 йил якунларини
аудит текшируви ўтқазиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ҳамда
унинг хизматига энг кўп ҳақ миқдорини тасдиқлаш
- Жамиятнинг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия баланси,
молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2017 йил бизнес режасини тасдиқлаш.
- Кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш ва уларга тўланадиган компенсация,
бадал ва рағбатлантириш пул маблағлар миқдорини тасдиқлаш.
- Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларга тўланадиган компенсация,
бадал ва рағбатлантириш пул маблағлар миқдорини тасдиқлаш.
- Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга
узайтириш тўғрисида.
- Жамият ижро органи – бошқарув аъзоларини сайлаш.
Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт.
Жамият Кузатув кенгаши
Умумий йиғилиш материаллари билан Фарғона шаҳар Бозорбоши кўчаси 1- уй жамият бошқаруви маъмурий биносида 2017 йил 15майдан 25 май кунгача хар куни соат 8-00 дан 17-00 гача танишишингиз мумкин.
Ахборот учун жамият бошқаруви телефон: 244-82-15
Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт.
Жамият Кузатув кенгаши.